Асосий материалларга ўтиш

Масиҳга оид башоратлар Исода амалга ошганми?

Масиҳга оид башоратлар Исода амалга ошганми?

Муқаддас Китоб асосида жавоб

 Ҳа, Исо ер юзида бўлганида «Йўлбошчи бўлмиш Масиҳ», яъни «дунё қутқарувчиси» бўладиган киши ҳақидаги кўплаб башоратлар унда амалга ошган. (Дониёр 9:25; 1 Юҳанно 4:14) Ҳатто Исо ўлганидан кейин ҳам Масиҳга оид башоратлар унда амалга ошишда давом этган. (Забур 110:1; Ҳаворийлар 2:34–36)

 «Масиҳ» сўзи нимани англатади?

 Ибронийча «машиах», юнонча «христос» сўзлари «мойланган» дегани. Демак, Исо Масиҳ ибораси Исо «мойланганини» англатади.

 Муқаддас Китоб ёзилган вақтларда инсонга ўзгача ваколат берилганда уни мойлашган, яъни бошига мой қуйишган. (Левилар 8:12; 1 Шоҳлар 16:13) Аллоҳ Исони Масиҳ қилиб тайинлаб, унга катта ҳокимият ато этган. (Ҳаворийлар 2:36) Бироқ Худо Исони мой билан эмас, муқаддас руҳ билан мойлаган. (Матто 3:16)

 Масиҳга оид башоратлар бошқа кишиларда ҳам амалга ошган бўлиши мумкинми?

 Йўқ. Бармоқ излари фақат битта инсонга тегишли бўлганидек, Муқаддас Китобдаги башоратлар ҳам биргина Масиҳга ишора қилади. Муқаддас Китобда шундай огоҳлантирувчи сўзлар бор: «Кўпгина сохта Масиҳлар ва сохта пайғамбарлар пайдо бўлиб, иложи бўлса ҳатто танланганларни ҳам йўлдан оздириш ниятида буюк аломатлару мўъжизалар кўрсатишади». (Матто 24:24)

 Масиҳ ҳали келмаган деган даъво тўғрими?

 Йўқ. Муқаддас Китобда Масиҳ Исроил шоҳи Довуднинг зурриётидан келиб чиқиши башорат қилинган эди. (Забур 89:3, 4) Лекин милодий 70 йили римликлар Қуддусни босиб олганида яҳудийларнинг Довудгача бўлган насабномаси йўқ қилинган бўлиши мумкин a. Ўша вақтдан буён ҳеч ким ўзининг шоҳ Довуд наслидан келиб чиққанини исботлай олмайди. Исонинг даврида эса бу насабномалар ҳали бор эди. Шу сабабли ҳатто душманлари ҳам Исонинг Довуд зурриётидан келиб чиққанини инкор эта олишмаган. (Матто 22:41–46)

 Муқаддас Китобда Масиҳга оид қанча башорат бор?

 Муқаддас Китобдаги Масиҳга оид башоратларнинг сонини аниқлаш имконсиз. Ҳатто қайсидир парча Масиҳга оид экани аниқ бўлиб кўринса-да, бу парчада қанча башорат борлиги тўғрисида турли хил фикрлар мавжуд бўлиши мумкин. Масалан, Ишаё 53:2–7 оятларида Масиҳга тегишли башоратнинг бир нечта тафсилоти ёзилган. Айримлар бутун бу парчани битта башорат деб ҳисобласа, бошқалар ундаги ҳар бир тафсилотни алоҳида башорат деб билиши мумкин.

 Исода амалга ошган Масиҳга оид айрим башоратлар

Башорат

Ёзилган оят

Амалга ошиши

Иброҳимнинг зурриёти

Ибтидо 22:17, 18

Матто 1:1

Иброҳимнинг ўғли Исҳоқнинг зурриёти

Ибтидо 17:19

Матто 1:2

Яҳудо қабиласидан келиб чиқади

Ибтидо 49:10

Матто 1:1, 3

Шоҳ Довуднинг наслидан келиб чиқади

Ишаё 9:7

Матто 1:1

Бокира қиздан туғилади

Ишаё 7:14

Матто 1:18, 22, 23

Байтлаҳмда туғилади

Михо 5:2

Матто 2:1, 5, 6

Исмини Иммануил қўйишади b

Ишаё 7:14

Матто 1:21–23

Ҳаёти камтарин шароитда бошланади

Ишаё 53:2

Луқо 2:7

Туғилганидан кейин болалар ўлдирилади

Еремиё 31:15

Матто 2:16–18

Мисрдан чақириб олинади

Ҳўшея 11:1

Матто 2:13–15

У носиралик деб аталгай c

Ишаё 11:1

Матто 2:23

Ундан аввал хабарчи юборилади

Малаки 3:1

Матто 11:7–10

Милодий 29 йилда у Масиҳ бўлади d

Дониёр 9:25

Матто 3:13–17

Худо уни Ўғлим деб атайди

Забур 2:7

Ҳаворийлар 13:33, 34

Худонинг уйига бўлган рашкини кўрсатади

Забур 69:9

Юҳанно 2:13–17

Хушхабарни эълон қилади

Ишаё 61:1

Луқо 4:16–21

Жалиладаги хизмати улуғ бир нур мисоли бўлади

Ишаё 9:1, 2

Матто 4:13–16

Мусо каби мўъжизалар яратади

Қонунлар 18:15

Ҳаворийлар 2:22

Мусо каби Худонинг сўзларини етказади

Қонунлар 18:18, 19

Юҳанно 12:49

Касалларни даволайди

Ишаё 53:4

Матто 8:16, 17

Ўзига эътибор қаратмайди

Ишаё 42:2

Матто 12:17, 19

У эзилганларга меҳр-шафқат кўрсатади

Ишаё 42:3

Матто 12:9–20; Марк 6:34

Худонинг адолатини ўзида акс эттиради

Ишаё 42:1, 4

Матто 12:17–20

Доно маслаҳатчи

Ишаё 9:6, 7

Юҳанно 6:68

Яҳованинг исмини эълон қилади

Забур 22:22

Юҳанно 17:6

Масаллар келтириб гапиради

Забур 78:2

Матто 13:34, 35

Йўлбошчи

Дониёр 9:25

Матто 23:10

Кўпчилик унга ишонмайди

Ишаё 53:1

Юҳанно 12:37, 38

Бошқалар учун қоқилиб кетадиган тош бўлади

Ишаё 8:14, 15

Матто 21:42–44

Одамлар томонидан рад этилади

Забур 118:22, 23

Ҳаворийлар 4:10, 11

Ундан бесабаб нафратланишади

Забур 69:4

Юҳанно 15:24, 25

Хўтикда Қуддусга тантанавор равишда кириб келади

Закариё 9:9

Матто 21:4–9

Болалар унга мадҳлар айтади

Забур 8:2

Матто 21:15, 16

Яҳованинг номидан келади

Забур 118:26

Юҳанно 12:12, 13

Яқин дўсти унга хиёнат қилади

Забур 41:9

Юҳанно 13:18

Ўттиз кумуш тангага сотилади e

Закариё 11: 12, 13

Матто 26:14–16, 27:3–10

Дўстлари уни ташлаб кетишади

Закариё 13:7

Матто 26:31, 56

Сохта гувоҳлар унга қарши кўрсатма беришади

Забур 35:11

Матто 26:59–61

Айбловчиларига жавоб қайтармайди

Ишаё 53:7

Матто 27:12–14

Унинг юзига тупуришади

Ишаё 50:6

Матто 26:67, 27:27, 30

Унинг бошига уришади

Михо 5:1

Марк 15:19

Уни қамчилашади

Ишаё 50:6

Юҳанно 19:1

Уни уришганда қаршилик кўрсатмайди

Ишаё 50:6

Юҳанно 18:22, 23

Амалдорлар бирлашиб унга қарши чиқади

Забур 2:2

Луқо 23:10–12

Қўл-оёқларига мих қоқиб, устунга осишади

Забур 22:16

Матто 27:35; Юҳанно 20:25

Кийимлари учун қуръа ташланади

Забур 22:18

Юҳанно 19:23, 24

Гуноҳкорлар қаторида саналади

Ишаё 53:12

Матто 27:38

Уни мазах қилиб, ҳақоратлашади

Забур 22:7, 8

Матто 27:39–43

Гуноҳкорлар учун азоб чекади

Ишаё 53:5, 6

1 Бутрус 2:23–25

Худо уни ташлаб қўйгандай кўринади

Забур 22:1

Марк 15:34

Унга сирка ва аччиқ нарса ичирмоқчи бўлишади

Забур 69:21

Матто 27:34

Ўлишидан олдин чанқайди

Забур 22:15

Юҳанно 19:28, 29

Ҳаётини Худога ишониб топширади

Забур 31:5

Луқо 23:46

Жонини фидо қилади

Ишаё 53:12

Марк 15:37

Гуноҳни бартараф этиш учун тўлов беради

Ишаё 53:12

Матто 20:28

Суяклари синдирилмайди

Забур 34:20

Юҳанно 19:31–33, 36

Бадани тешилади

Закариё 12:10

Юҳанно 19:33–35, 37

Бойлар билан бирга қабрга қўйилади

Ишаё 53:9

Матто 27:57–60

Тирилади

Забур 16:10

Ҳаворийлар 2:29–31

Унга хиёнат қилганнинг ўрнини бошқаси эгаллайди

Забур 109:8

Ҳаворийлар 1:15–20

Худонинг ўнг томонида ўтиради

Забур 110:1

Ҳаворийлар 2:34–36

a Бир энциклопедияда шундай дейилган: «Яҳудийларнинг қабила ва оила насабномалари Қуддус вайрон қилинганида йўқ қилингани шубҳасиз. Ундан олдин бўлиши мумкин эмас». («McClintock and Strong’s Cyclopedia»)

b Ибронийча Иммануил исми «Аллоҳ биз билан» деган маънога эга бўлиб, Исонинг Масиҳ сифатидаги вазифасини яхши ифодалайди. Исонинг ер юзидаги ҳаёти ва инсонлар учун қилган эзгу ишлари Аллоҳ Ўз хизматчилари билан эканини тасдиқларди. (Луқо 2:27–32, 7:12–16)

c «Носиралик» сўзи «ниҳол» деб ўгирилган ибронийча «нецер» сўзидан келиб чиққан бўлиши мумкин.

d Масиҳнинг келиш йили сифатида милодий 29 йилга ишора қилаётган Муқаддас Китоб хронологияси тўғрисида кўпроқ маълумотга эга бўлиш учун Дониёр пайғамбарнинг «Масиҳ келиши ҳақидаги башорати» номли мақолага қаранг.

e Бу башорат Закариё китобида ёзилган, лекин Матто башорат «Еремиё пайғамбар орқали айтилган» деган. (Матто 27:9) Афтидан Муқаддас Ёзувларда Еремиё китоби тартиб бўйича «пайғамбарлар китоблари» орасида биринчи турган. (Луқо 24:44) Матто «Еремиё пайғамбар» орқали деганда Закариё китобини ҳам ўз ичига олувчи пайғамбарлар китоблари тўпламини назарда тутганга ўхшайди.