ҲУШЁР ТУРИНГЛАР!
Уруш ва об-ҳаво ўзгаргани дастидан юзага келган глобал озиқ-овқат танқислиги. Муқаддас Китобда нима дейилган?
Украинадаги уруш ва об-ҳаво ўзгаргани дастидан бутун дунё бўйлаб озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш масаласи мураккаблашиб боряпти. Айниқса, ривожланиб бораётган мамлакатларда кўпчилик бу борада азият чекяпти.
«Можаролар бўлаётгани ҳамда об-ҳаво ўзгараётгани, электр қуввати ва бошқа кўп нарсаларнинг қимматлашиб кетаётгани дастидан озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларга эга бўлиш кундан-кунга қийин бўлиб кетяпти». (БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, 2023 йил 17 июль)
«Мутахассисларнинг айтишича, Россиянинг дон экспорти битимидан чиқиб кетгани дунё бўйлаб камбағал мамлакатларда, айниқса, Шимолий Африкада ва Яқин Шарқда озиқ-овқат танқислиги авжига чиқишига ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари янада қимматлашиб кетишига сабаб бўляпти». («Atalayar.com», 2023 йил 23 июль)
Бу борада ҳамда келажагимиз тўғрисида Муқаддас Китобда нима дейилганига диққат қаратайлик.
Муқаддас Китобда озиқ-овқат етишмовчилиги башорат қилинган
Исо Масиҳ шундай башорат қилган: «Халқ халққа қарши, подшоҳлик подшоҳликка қарши кўтарилади... Озиқ-овқат етишмовчилиги... бўлади». (Матто 24:7)
Каломда Ваҳий китобида тўртта мажозий чавандоз тилга олинган. Уларнинг бири урушни билдиради. Унинг ортидан чопиб келаётган чавандоз эса очарчиликни, яъни озиқ-овқат етишмовчилиги ва нарх-наво авжига чиқишини англатади. У ерда шундай ёзилган: «Қора отни кўрдим. Чавандозининг қўлида тарози бор эди. Шунда... бир овоз шундай деяётганини эшитдим: “Бир кило буғдой бир динорга a, уч кило арпа бир динорга”». (Ваҳий 6:5, 6)
Озиқ-овқат етишмовчилиги ҳақида қилинган бу башорат Каломда «охирзамон» деб аталган ҳозирги пайтда амалга ошяпти. (2 Тимўтийга 3:1) «Охирзамон» ҳамда Ваҳий китобидаги тўртта чавандоз борасида кўпроқ билиш учун «Дунё 1914 йилдан бери ўзгаряпти» номли видеони томоша қилинг ва «Тўрт чавандоз. Улар ким?» номли мақолани ўқинг.
Муқаддас Китоб қандай ёрдам бериши мумкин?
Муқаддас Китобдаги амалий маслаҳатлар ўзгариб бораётган вазиятларни, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотларининг қимматлашаётгани ёки ҳатто егуликнинг етишмовчилигини енгишга ёрдам бериши мумкин. Баъзи маслаҳатлар «Камроқ пул билан қай йўсин яшаш мумкин?» номли мақолада ёзилган.
Каломдан ҳамма нарса яхши томонга ўзгаришига умид қилишимиз мумкинлиги ҳақида билиб оляпмиз. У ерда «ер юзида ғалла мўл» бўладиган пайт ваъда қилинган. Ўшанда ҳар бир инсонда ейиш учун мўл-кўл озуқа бўлади. (Забур 72:16) Бундай келажак ва нега бунга ишонишимиз мумкинлиги ҳақида кўпроқ билиб олиш учун «Эртага яхши кун келишига ишониш учун ҳақиқий умид» номли мақолани ўқинг.
a Бир кунлик иш ҳақига тенг Рим кумуш тангаси.