Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

mustafahacalaki/DigitalVision Vectors via Getty Images

ҲУШЁР ТУРИНГЛАР!

Сунъий интеллект биз учун фойдалими ёки зарарлими? Муқаддас Китобда нима дейилган?

Сунъий интеллект биз учун фойдалими ёки зарарлими? Муқаддас Китобда нима дейилган?

 Яқинда дунё етакчилари, олимлар ва технологиялар бўйича мутахассислар сунъий интеллектнинг (СИ) кучи ҳақида фикр билдирдилар. Улар унинг фойдаси борлигини тан олган бўлишса-да, ундан нотўғри фойдаланиш мумкинлиги ҳақида ўз хавотирларини ҳам билдирдилар.

  •   «Сунъий интеллект бугун одамлар ҳаётини яхшилаш салоҳиятига эга... энг кучли технологиялардан биридир. Шу билан бирга, сунъий интеллект хавфсизликка таҳдидларни кескин ошириш, фуқаролик ҳуқуқлари ва шахсий ҳаётнинг даҳлсизлигини бузиш, жамоатчиликнинг демократияга ишончини йўқотиш салоҳиятига эга». (АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис, 2023 йил 4 май)

  •   Фредерик Федерспил бошчилиги остида докторлар ва соғлиқни сақлаш бўйича экспертларнинг халқаро гуруҳи томонидан 2023 йил 9 майда илмий журналда чоп этилган мақолада шундай дейилган эди: «Сунъий интеллект (СИ) соғлиқни сақлаш соҳасида истиқболли ечимларни таклиф қилса-да, у инсон саломатлиги ва фаровонлигига бир қатор таҳдидларни ҳам келтириб чиқаради». (BMJ Global Health a)

  •   «Одамлар сунъий интеллект ёрдамида сохта маълумотларни тарқата олади. Яқинда уни деб одамлар ишсиз қолиши мумкин. Технологиялар бўйича мутахассисларни энг кўп хавотирга солган нарса — бу инсоният учун хавф туғдириши мумкинлигидир». («Нью-Йорк таймс», 2023 йил 1 май)

 Сунъий интеллект қанчалик тўғри ёки нотўғри ишлатилишини вақт кўрсатади. Муқаддас Китобда нима дейилган?

Нега инсониятнинг уринишлари ишончсизлик туйғусини ҳосил қилади?

 Одамлар ўзининг технологик ютуқлари фақат яхшилик учун ишлатилишига кафолат бера олмайди. Нега кафолат бера олмаслигининг сабаби Муқаддас Китобда ёзилган.

  1.  1. Одамларнинг нияти яхши бўлса ҳам, улар ўз ҳаракатларининг салбий оқибатларини олдиндан кўра олмайди.

    •   «Шундай йўл борки, у одамга тўғри бўлиб кўринади, аммо охири ўлимга олиб боради». (Ҳикматлар 14:12)

  2.  2.Инсон унинг ишидан бошқалар тўғри ёки нотўғри фойдаланишини назорат қила олмайди.

    •   «Қуёш остида қилган меҳнатимдан нафратландим. Чунки ҳаммасини мендан кейин келадиган одамга қолдириб кетишим керак. У одам доно ёки аҳмоқ бўлишини ким билади? Аммо у, мен қуёш остида оғир меҳнат ва донолик ила эришган барча нарсаларга эгалик қилади». (Воиз 2:18, 19)

 Бундай ишончсизлик нега Яратувчимизнинг йўл-йўриқларига муҳтож эканимизни кўрсатади.

Кимга ёки нимага ишониш керак?

 Парвардигоримизнинг ваъдасига кўра, У одамлар ёки улар яратган қандайдир технологиялар сайёрамизни ёки инсониятни йўқ қилиб юборишига асло йўл қўймайди.

  •   «Ер абадий туради». (Воиз 1:4)

  •   «Одил кишилар ер юзига эгалик қилади, улар ерда абадий яшайди». (Забур 37:29)

 Яратувчимиз тинч ва осойишта келажакка етакловчи йўл-йўриқни бизга Муқаддас Китоб орқали тақдим этмоқда. «Порлоқ келажакка эришишга нима ёрдам бера олади?» ва «Эртага яхши кун келишига ишониш учун ҳақиқий умид» номли мақолаларни ўқиб Муқаддас Китобда нима дейилганини билиб олинг.

a Фредерик Федерспил, Рут Митчел, Аша Асокан, Карлос Юмана ва Девид Маккой муаллифлиги остида чоп этилган «Сунъий интеллектнинг инсон саломатлиги ва мавжудлигига таҳдидлари» номли мақоласидан.