Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Қурғоқчиликдан қуриб қолган ер ва тирик қолган битта ўсимлик.

ҲУШЁР ТУРИНГЛАР!

Аёвсиз қурғоқчиликлар. Муқаддас Китобда нима дейилган?

Аёвсиз қурғоқчиликлар. Муқаддас Китобда нима дейилган?
  •   «Хитой ҳукуматининг хабар беришича, бу йилнинг ёз мавсуми тарихдаги “энг аёвсиз” ва учинчи энг қуруқ ёз бўлди». («The Guardian», 2022 йил, 7 сентябрь сони)

  •   «Африканинг Сомали яриморолидаги қурғоқчилик яна беш йил тўхтовсиз давом этади». («UN News», 2022 йил, 26 август)

  •   «Европанинг учдан икки қисми қурғоқчиликка юз тутиш хавфи остида турибди ва бу сўнгги 500 йил давомидаги энг даҳшатли кўрсаткичлардан бири». («BBC News», 2022 йил, 23 август)

 Аксарият мутахассислар бундай қурғоқчиликлар давом этиб, янада кучайишини таъкидлашмоқда. Қизиқ, яхшироқ келажакка умид борми? Муқаддас Китобда нима дейилган?

Қурғоқчиликлар ва Муқаддас Китоб башоратлари

 Муқаддас Китобда бизнинг давримиз ҳақида шундай башорат қилинган:

  •   «Бир жойда, кейин бошқа жойда озиқ-овқат етишмовчилиги... бўлади». (Луқо 21:11)

 Қурғоқчиликлар кўпинча озиқ-овқат етишмовчилигига олиб келади. Озиқ-овқат етишмовчлиги ва у келтираётган азоб-уқубатлару ўлим Муқаддас Китобдаги башорат амалга ошаётганини кўрсатмоқда. (Ваҳий 6:6, 8)

Нега қурғоқчиликлар кучайиб бормоқда?

 Муқаддас Китобда қурғоқчиликлар кучайиб бораётганининг асосий сабаблари келтирилган. Унда қуйидагича ёзилган:

  •   «Одамга ҳатто ўз қадамларини йўналтириш ваколати берилмаган». (Еремиё 10:23)

 Бу шуни англатадики, инсонлар «ўз қадамларини йўналтира» олишмайди, яъни бир-бири устидан ҳукмронлик қила олишмайди. Уларнинг нотўғри қарорлари кўпинча қурғоқчиликлару сув танқислигига олиб келмоқда.

  •   Кўпчилик олимларнинг фикрича, одамларнинг ишлари дастидан глобал исиш юзага келди ва бунинг оқибатида дунё бўйлаб қурғоқчиликлар кузатилмоқда.

  •   Очкўзлик ва узоқни кўзламай сиёсат юритиш кўплаб ўрмонлар қирилиб кетиши, атроф-муҳитнинг ифлосланиши, табиий ресурслардан нотўғри фойдаланиш, обиҳаёт сув захираларининг йўқолишига олиб келмоқда.

 Аммо Муқаддас Китоб умид бағишламоқда.

Келажакка нисбатан қандайдир умид борми?

 Муқаддас Китоб Худо ҳозирги сув инқирозини бартараф этишини ваъда қилмоқда. Қандай қилиб?

  1.  1. Худо «ерни хароб этувчиларни хароб қилади». (Ваҳий 11:18) У сув танқислигининг сабабини — ўз ишлари билан атроф-муҳитга зарар келтираётган ёвуз ва очкўз инсонларни йўқ қилади. (2 Тимўтийга 3:1, 2)

  2.  2. «Қақраган ер қамишли кўлга... айланади». (Ишаё 35:1, 6, 7) Худо қурғоқчиликлар келтирган зарарни бартараф этиб, сайёрамизни сув сероб бўлган жаннатга айлантиради.

  3.  3. «Сен ер учун қайғурасан, уни серҳосил ва унумдор қиласан». (Забур 65:9) Худонинг баракаси ила ер юзида ҳар ким учун мўл-кўл фойдали озиқ-овқат ва тоза ичимлик суви бўлади.