Ҳикматлар 31:1–31

  • ШОҲ ЛЕМУЛНИНГ СЎЗЛАРИ (1–31)

    • Фаросатли хотинни ким топа олади? (10)

    • Меҳнатсеварлик (17)

    • Меҳрибонлик тилидан тушмайди (26)

    • Болалари ва эри уни мақтайди (28)

    • Жозиба ва чирой ўткинчидир (30)

31  Шоҳ Лемулнинг сўзлари. Онаси унга ўгит бериб, айтган ҳикматли сўзлари+:  2  Сенга нима десам экан, эй ўғлим?Нима дейин, эй жигарбандим,Эй, назр-ниёз ила топган болам?+  3  Куч-қувватингни аёлларга берма+,Шоҳларни хароб қиладиган йўлдан юрма+.  4  Шоҳларга ярашмайди, эй Лемул,Шароб ичиш шоҳларга ярашмайди.«Ичкилигим қани?» — дейиш ҳукмдорга тўғри келмайди+.  5  Йўқса, ичиб фармонни унутади,Фақирларнинг ҳақ-ҳуқуқини поймол қилади.  6  Ичкиликни ўлим ёқасида турганларга+,Шаробни ғам-қайғуга ботганларга бер+.  7  Улар ичиб ночорлигини унутсин,Ташвишини бошқа эсга олмасин.  8  Ўзини ҳимоялай олмайдиганлар ҳаққи гапир,Ҳаёти қил устида турганларнинг ёнини ол+.  9  Сўзлашга оғиз жуфтлаб, адолат ила ҳукм қил,Бечораю камбағаллар ҳуқуқини ҳимояла+. א [Алеф]* 10  Фаросатли хотинни ким топа олади?+ Унинг баҳоси маржондан ҳам қимматроқдир. ב [Бет] 11  Эри унга чин дилдан ишонади,Муҳтожлик нималигини билмайди. ג [Гимел] 12  Эри умр бўйи ундан ёмонлик эмас,Фақат яхшилик кўради. ד [Далет] 13  У юнг ва зиғир топиб келади,Ҳар ишга ҳавас билан қўл уради+. ה [Хе] 14  Савдогар кемалари сингари+,Озиқ-овқатини олисдан келтиради. ו [Вав] 15  У ҳали тонг отмасидан туриб,Уй аҳлига таом тайёрлайди.Чўриларига улушларини тарқатади+. ז [Зайин] 16  Дала танлаб сотиб олади.Ўз меҳнати билан узумзор барпо этади. ח [Хет] 17  У оғир ишга бел боғлаб+,Енг шимариб киришади. ט [Тет] 18  Савдосининг фойдасини кўради,Чироғи кечаси ҳам ўчмайди. י [Йод] 19  Қўлига чарх олиб,Йигирган ипини дукка ўрайди+. כ [Каф] 20  Фақирларга қўли очиқдир,Камбағалларга ёрдам қўлини чўзади+. ל [Ламед] 21  Қор ёққанда уй аҳли учун ташвиш тортмайди,Боиси ҳаммасининг иссиқ кийими бор. מ [Мем] 22  Тўшаги устига чойшаб тикади, Зиғир матою қирмизи юнгдан кийим кияди. נ [Нун] 23  Эри юрт оқсоқоллари орасида ўтиради,Шаҳар дарвозалари олдида эрини яхши танишади+. ס [Самех] 24  У зиғир матодан либослар тикиб сотади,Савдогарларга белбоғлар етказиб беради. ע [Айин] 25  Куч ва ҳашаматга бурканади,Келажакка ишонч билан боқади. פ [Пе] 26  Оғзидан доно сўзлар чиқади+,Насиҳат қилганда, меҳрибонлик* тилидан тушмайди. צ [Цаде] 27  Уйидаги ишларни назорат қилади,Ялқовлик нималигини билмайди+. ק [Қоф] 28  Болалари туриб, уни олқишлайди,Эри ҳам уни мақтайди: ר [Реш] 29  «Фаросатли аёллар кўп,Аммо сенга тенг келадигани йўқ». ש [Шин] 30  Жозиба алдамчи, чирой ўткинчидир+,Лекин Яҳовадан қўрқадиган аёл мақтовга лойиқдир+. ת [Тав] 31  Қилган меҳнатига яраша уни мукофотла+,Ишлари шаҳар дарвозаларида мақтов ила тилга олинсин+.

Изоҳлар

Иброний алифбосининг илк ҳарфи. Ушбу оятдан бошлаб иброний алифбоси тартиби бўйича бошланган.
Ёки «меҳрибонлик қонуни, меҳр-садоқат қонуни».