Ишаё 13:1–22
13 Омиз ўғли Ишаё+ ваҳий кўриб, Бобилга қарши+ қуйидагича хабар олди:
2 «Тоғда, яланг қоя устида белги ўрнатинг+,
Қўлингизни силкиб, уларни даъват этинг,Токи улар асилзодалар эшикларидан кирсин.
3 Мен ўзим тайинлаган кишиларга буйруқ бердим+.
Фахрланиб шодланаётган жангчиларимниҚаҳримни сочсин дея тўпладим.
4 Тоғлардаги оломоннинг шовқинини эшитинг!У сон-саноқсиз халқнинг товушига ўхшайди.
Биргаликда йиғилган халқларнинг+,Шоҳликларнинг шовқин-суронига қулоқ тутинг!
Қўшинлар Сарвари Яҳова жанг учун қўшин тўпламоқда+.
5 Улар олис юртдан+,Ернинг четларидан келмоқда.Бутун ер юзини барбод қилиш учун,Яҳова ҳамда Унинг ғазаб қуроллари келмоқда+.
6 Фиғон қилинг! Зеро Яҳованинг куни яқиндир!
Қодир Тангрининг ҳалокат куни келмоқда+.
7 Шу боис, барчанинг қўли бўшашиб,Қўрқувдан юраги адо бўлади+.
8 Одамларни саросима босади+.
Улар тўлғоқ тутган аёлдайТалвасага тушиб азоб чекади.
Бир-бирига даҳшат билан қараб,Азобдан юзлари ловуллаб ёнади.
9 Мана, Яҳованинг шафқатсиз куниШиддат ва оташин ғазаб ила келмоқда!Бу куни ер қўрқинчли аҳволга тушади+,Ундаги гуноҳкорлар қириб ташланади.
10 Осмондаги юлдузлар ҳам,Юлдуз туркумлари*+ ҳам нур сочмай қўяди.Кўтарилаётган қуёш қоронғи бўлиб қолади,Ой ҳам нур таратмайди.
11 Мен ер аҳолисини ёмонлиги,Ёвузларни қабиҳлиги учун жавобгарликка тортаман+.
Ўзбилармонларнинг мағрурлигига чек қўяман,Золимларнинг такаббурлигини тияман+.
12 Ўткинчи инсонни соф олтиндан,Одамзодни Офир олтинидан+ ҳам камёб қиламан+.
13 Шу сабабли, Мен, Қўшинлар Сарвари Яҳова,Ғазабим аланга олган куни осмонни титратиб,Ерни ўз жойидан қўзғатаман+.
14 Улар овчидан қочган ғизолдай, чўпонсиз сурувдай бўлади.Ҳар ким ўз халқи ёнига қайтади,Ҳар ким ўз юртига қочади+.
15 Топилган ҳар кимга найза санчилади,Қўлга тушган эса қиличдан ўтказилади+.
16 Кўз олдида болалари тилка-пора қилинади+,Уйлари талон-торож этилади,Хотинларига тажовуз қилинади.
17 Кумушни назарга илмайдиган,Олтинни ҳам хуш кўрмайдиганМидияликларни уларга қарши чиқараман+.
18 Уларнинг камонлари йигитларни қулатади+,Улар гўдакка раҳм қилмайди,Болаларни ҳам аямайди.
19 Шоҳликлар тожи,Халдейлар+ ғурурию кўрки бўлмиш Бобил+Аллоҳ йўқ қилган Садўм ва Ғамўра кўйига тушади+.
20 Ҳеч қачон унда одам яшамайди,Авлодлар оша ҳеч кимса маскан қурмайди+.
Араблар унда чодир тикмайди,Чўпонлар ҳам сурувларини боқмайди.
21 У ерда дашт ҳайвонлари ётадиган бўлади,Уйларига уккилар ин қуради.
Туяқушлар у ерга жойлашади+,Ёввойи эчкилар* сакраб юради.
22 Минораларида ҳайвонлар,Серҳашам саройларида чиябўрилар увуллайди.
Унинг вақти яқин қолди, кунлари битиб бормоқда»+.
Изоҳлар
^ Сўзма-сўз «Кесиллари». Эҳтимол, Орион ва атрофидаги юлдуз туркумлари назарда тутилган.
^ Бошқа вариант «Такасифат жинлар».