Забур 83:1–18

  • Душманларга дуч келганда ибодат қилиш

    • «Эй Тангрим, сукут сақлама!» (1)

    • Ёвлар қуюн учириб кетадиган янтоқдайдир! (13)

    • Аллоҳнинг исми Яҳова (18)

Қўшиқ. Осиф саноси+. 83  Эй Тангрим, сукут сақлама!+Эй, муқаддас Худо, садо чиқармай жим турма!  2  Мана, душманларинг шовқин-сурон қилмоқда+,Сендан нафратланадиганлар Сенга қарши бош кўтармоқда.  3  Улар халқингга қарши фитна уюштирмоқда,Ҳимоянг остидаги халқингга қарши тил бириктирмоқда.  4  Улар: «Келинглар, Исроил халқини қириб ташлайлик+,Токи Исроил номи бошқа эсга олинмасин»,— демоқда.  5  Улар ўзаро тил бириктириб,Сенга қарши иттифоқ тузди+.  6  Эдомликлар, исмоилийлар*, мўабликлар+ ва ҳожарийлар+,  7  Габол, Оммон+ ва Омолек,Фаластин+ ҳамда Тир+ аҳолиси,  8  Ҳатто Оссурия+ ҳам уларга қўшилиб,Лут ўғилларини қўллаб-қувватлади+. (Села)  9  Уларнинг бошига Мидиённинг кунини сол+,Хишон сойида* Сисаро билан Ёбинни жазолагандай жазола+. 10  Улар Эн-Дўрда+ ҳалок бўлиб,Ер учун гўнгга айланган эди. 11  Асилзодалари бошига Орив билан Заёвнинг+,Йўлбошчилари бошига Зевах билан Залмунонинг кунини сол+. 12  Чунки улар: «Худо макон қурган юртни эгаллаб олайлик»,— демоқда. 13  Эй Тангрим, уларни қуюн учириб кетадиган янтоқдай+,Шамолдаги сомондай учириб юбор. 14  Ўрмонни ёндириб юборадиган ўтдай,Тоғларни куйдириб юборадиган алангадай+, 15  Довулинг билан уларни таъқиб қил+,Бўронинг билан ваҳимага сол+. 16  Эй Яҳова, уларнинг юзини шувут қил!Токи улар Сенинг исмингни тан олсин. 17  Улар шарманда бўлиб, доим қўрқувда яшасин,Иснодга қолиб, ҳалок бўлсин. 18  Халқлар исминг Яҳова эканини+,Замин узра ёлғиз Сен Аллоҳ Таоло эканингни билиб олсин+.

Изоҳлар

Сўзма-сўз «Эдом ва исмоилийлар чодирлари».
Ёки «водийсида».