Забур 81:1–16
Ижрочилар раҳбари учун кўрсатма. Гиттит*. Осиф саноси+.
81 Қудратимиз манбаи Худо+ олдида шодликдан ҳайқиринг.
Ёқуб Тангриси ҳузурида шод-хуррам бўлинг.
2 Қўлингизга чилдирма олиб,Хушоҳанг арфа ва торли асбоблар жўрлигида қўшиқ куйланг.
3 Янги ой чиққанда бурғу чалинг+.Ой тўлганда ҳам байрам муносабати билан бурғу чалинг+.
4 Зеро бу — Исроил учун қоида,Ёқуб Худосининг фармонидир+.
5 Миср юртини оралаб ўтганда+,Аллоҳ буни Юсуфга эслатма қилиб берди+.
Мен нотаниш бир овозни* эшитдим.
6 У шундай деди: «Мен елкасидаги юкни кўтариб олдим+,Қўлларини саватдан бўшатдим.
7 Қайғули кунда ёлворганингда, сени қутқардим+,Сенга момақалдироқли булут ичидан жавоб бердим+.
Марива* сувлари олдида сени синадим+. (Села)
8 Тингла, эй халқим, сенга панд-насиҳат қиламан.
Эй Исроил, кошки менга қулоқ солсанг эди!+
9 Орангда бегона худо бўлмас эди,Ўзга худога сажда қилмаган бўлардинг+.
10 Мен, Яҳова, сенинг Тангрингман,Сени Миср юртидан олиб чиққан Менман+.
Оғзингни катта оч, Мен сени тўйдираман+.
11 Аммо халқим айтганимга қулоқ солмади.Исроил Менга итоат этмади+.
12 Улар ўжар қалбига эргашишига йўл қўйдим,Улар ўз билганидан қолмади+.
13 Қанийди халқим сўзларимга қулоқ солганида эди!+Исроил Менинг йўлларимдан юрганида эди!+
14 Ғанимларини бир зумда бўйсундирган бўлардим,Душманларини мағлуб этардим+.
15 Яҳовадан нафратланадиганлар қўрқувдан дағ-дағ титрайди,Уларнинг мусибат пайти абадий давом этади.
16 У сени* олий навли буғдой билан боқади+,Қоядаги асал билан тўйдиради»+.