Забур 115:1–18
115 Бизнинг эмас, эй Яҳова, бизнинг эмас*,Ўз исмингни улуғла+.Зеро, Сен меҳр-садоқатли ҳамда вафодорсан+.
2 Нега энди халқлар:
«Уларнинг Худоси қани?»+ — деб айтиши керак?
3 Бизнинг Аллоҳимиз самоларда,У истаганини қилади.
4 Уларнинг бутлари кумуш ва олтиндан ясалган,Одам қўлларининг маҳсулидир+.
5 Бутларининг оғизлари бор-у, аммо гапира олмайди+,Кўзлари бор-у, аммо кўра олмайди.
6 Қулоқлари бор-у, лекин эшита олмайди,Бурунлари бор-у, лекин ҳидлай олмайди.
7 Қўллари бор-у, бироқ ушлай олмайди,Оёқлари бор-у, бироқ юра олмайди+,Бўғизларидан ҳеч қандай товуш чиқмайди+.
8 Бутларни ясаганлар+,Уларга умид боғлаганлар+ уларга ўхшаб қолади.
9 Эй Исроил, Яҳовага таян+,У кўмакчинг ва қалқонингдир!+
10 Эй, Ҳорун хонадони+, Яҳовага умид боғла,У кўмакчинг ва қалқонингдир!
11 Эй, Яҳовадан қўрқадиганлар, Яҳовага ишонинг+,У кўмакчингиз ва қалқонингиздир!+
12 Биз Яҳованинг ёдидамиз, У бизга барака беради,У Исроил хонадонига барака ёғдиради+,У Ҳорун хонадонига барака беради.
13 Яҳова Ўзидан қўрққанларга,Кичикдан тортиб каттагача барака беради.
14 Яҳова сизларни кўпайтиради,Ҳа, сизларни ва болаларингизни кўпайтиради+.
15 Илоё, осмон билан ернинг Яратувчиси+Яҳова сизларга барака берсин!+
16 Самолар Яҳовага тегишли+,Ерни эса У инсон ўғилларига берган+.
17 Ўликлар Яҳга ҳамду сано айтмайди+,Қабрда ётганларнинг* ҳеч бири бундай қила олмайди+.
18 Аммо биз ҳозирдан бошлаб тоабадЯҳга мадҳлар айтамиз,
Яҳга мадҳлар айтинг!*
Изоҳлар
^ Ёки «биз ҳеч нарсага муносиб эмасмиз, эй Яҳова, ҳеч нарсага муносиб эмасмиз».
^ Сўзма-сўз «ўлим сукунатига ботганлар».
^ Ёки «Ҳаллелуя!» «Яҳ» — бу Яҳова деган исмнинг қисқача шакли.