Забур 101:1–8

  • Бенуқсонлик йўлида юрган ҳукмдор

    • Такаббурларга тоқат қилмайман (5)

    • «Содиқ инсонларга назар соламан» (6)

Довуд саноси. Қўшиқ. 101  Меҳр-садоқатинг ва адолатингни тараннум этаман. Эй Яҳова, Сенга мадҳлар куйлайман.  2  Мен ақл билан иш қилиб, бенуқсонлик йўлидан юраман. Қачон менга ёрдамга келасан? Ўз уйимда софдил бўлиб+ юраман.  3  Кўз олдимга ярамас нарсаларни қўймайман. Тўғри йўлдан оғиб кетганларнинг ишларидан жирканаман+,Уларнинг яқинига ҳам йўламайман.  4  Юрагида ёвузлик ин қурганлар ёнимда юрмайди.Ёмонликни маъқулламайман.  5  Ўз яқинига яширинча туҳмат қиладиган кишининг+Оғзини ёпаман. Нигоҳида такаббурлик, қалбида мағрурлик бор кимсанингҚилмишларига тоқат қилмайман.  6  Мен билан бирга яшасин дея,Ер юзидаги содиқ инсонларга назар соламан. Бенуқсон юрган одам менга хизмат қилади.  7  Ҳеч бир ҳийлагар уйимда яшамайди,Ёлғончилар ҳузуримда турмайди.  8  Дунёнинг ёвузларини ҳар тонг йўқ қиламан,Ёмонлик қилувчиларни Яҳованинг шаҳридан қириб ташлайман+.

Изоҳлар