Амос 3:1–15

  • Аллоҳнинг ҳукмлари (1–8)

    • Худо Ўз сирларини очиб бермоқда (7)

  • Самарияга қарши ҳукм (9–15)

3  Эй Исроил халқи, Яҳованинг сиз ҳақингизда, Мисрдан олиб чиққан бутун халқ тўғрисида айтган сўзларини тингланг:  2  “Ер юзидаги барча халқлар ичидан фақат сизларни яқиндан биламан+. Мана шу сабабли ҳамма гуноҳларингиз учун жавобгарликка тортаман+.  3  Агар икки киши келишиб олмаса, бирга йўлга чиқа оладими?  4  Ўрмонда ўлжа бўлмаса, шер ўкирадими? Овлайдиган ҳеч нарса бўлмаса, ёш шер маконидан туриб бўкирадими?  5  Ерда тузоқ қўйилмаган бўлса*, қуш тўрга тушадими? Тузоққа ҳеч нарса илинмаса, сиртмоқ тортиладими?  6  Шаҳарда бурғу чалинса, одамлар титрамайдими? Яҳова юбормаса, шаҳарга фалокат келадими?  7  Хизматкорлари бўлмиш пайғамбарларга сирларини очмай туриб,Олий Ҳукмдор Яҳова ҳеч нарса қилмайди+.  8  Шер бўкирганда+ ким қўрқмайди? Олий Ҳукмдор Яҳова айтган бўлса, қайси пайғамбар жим туради?”+  9  Ашдоднинг мустаҳкам минораларидан,Мисрнинг мустаҳкам минораларидан буни эълон қилинг: “Самария тоғларида тўпланинг+.У ердаги тартибсизлигуТовламачиликка бир қаранг+. 10  Чунки улар тўғрилик нима эканини билмайди.Мустаҳкам минораларини зўравонлигу, вайронагарчилик билан тўлдиришяпти”,— демоқда Яҳова. 11  Шунинг учун Олий Ҳукмдор Яҳова бундай деб айтмоқда:“Душман юртни ўраб олади+,У сени кучдан қолдиради,Мустаҳкам минораларингни талон-торож қилади”+. 12  Яҳова шундай демоқда:“Чўпон шернинг оғзидан қўйнинг икки оёғи ёки қулоғининг бир парчасини тортиб олганидай,Самарияда безатилган тўшакларда, энг яхши ўриндиқларда ўтирганИсроил халқидан озчилик омон қолади”+. 13  Қўшинлар Сарвари, Олий Ҳукмдор Яҳова шундай деб эълон қилмоқда: “Эшитинг, Ёқуб хонадонини огоҳлантиринг*. 14  Ўша куни Мен Исроил халқини барча исёнлари* учун жавобгарликка тортаман+,Байтилдаги қурбонгоҳларни ҳам бузиб ташлайман+.Барча қурбонгоҳларнинг шохларини кесиб ташлайман ва улар ерга тушиб ётади+. 15  Қишки сарой билан бирга ёзги саройни бузиб ташлайман”. “Фил суягидан ясалган уйлар йўқ бўлиб кетади+,Ҳашаматли* иморатлар вайрон бўлади”+,— демоқда Яҳова.

Изоҳлар

Бошқа вариант «Тузоққа хўрак қўйилмаган бўлса».
Ёки «Ёқуб хонадонига қарши гувоҳлик беринг».
Ёки «жиноятлари».
Бошқа вариант «Кўплаб».