5- САВОЛ
Муқаддас Китобда қандай хабар ёзилган?
«Мен сен билан аёл орасига ва сенинг зурриётинг билан унинг зурриёти орасига адоват соламан. У сенинг бошингни эзиб ташлайди, сен эса унинг товонини чақасан».
«Сенинг зурриётинг орқали ер юзидаги барча халқлар барака топади, чунки сен Менинг айтганларимга қулоқ солдинг».
«Шоҳлигинг келсин. Осмонда бўлгани каби, ерда ҳам Сенинг ироданг бажо бўлсин».
«Ўз навбатида, тинчлик берувчи Худо яқинда сизларга Шайтонни эзиб ташлаш ҳуқуқини беради».
«Барча нарса унга тобе қилинганидан сўнг, Ўғил ҳам унга барча нарсани тобе қилдирган Аллоҳга тобе бўлади. Токи Аллоҳ барчанинг ягона Ҳукмдори бўлсин».
«Иброҳимга ва унинг зурриётига ваъдалар берилганди. “Зурриётларига” дея... Масиҳ кўзда тутилган. Агар Масиҳга тегишли бўлсангизлар, унда сизлар чинакамига Иброҳимнинг зурриёти, ваъдага кўра меросхўрсизлар».
«Энди дунё устидан шоҳлик қилиш Раббимиз ва Унинг Масиҳига тегишлидир. У абадулабад ҳукм суради».
«Шундай қилиб, бутун ер юзини йўлдан оздириб юрган буюк аждаҳо, Иблис ва Шайтон деб аталган алмисоқ илон ўз фаришталари билан бирга ер юзига отилди».
«Фаришта аждаҳони, яъни Иблис ва Шайтон деб аталмиш алмисоқ илонни тутиб, уни 1 000 йилга кишанлаб қўйди».