43- ҚЎШИҚ
Шукрона ибодати
-
1. Ё Яҳова, чин дилдан миннатдормиз,
Шул-чун ушбу дуони йўллаймиз.
Биз паноҳинг остида яшнагаймиз,
Сенсан Таянчу Ҳамдам, Тангримиз.
Баъзан хато, айбларга йўл қўйгаймиз,
Лек кечиргайсан кўриб тавбамиз.
Раб, тўловни берганинг-чун озодмиз,
Бундай шафқат-чун раҳмат айтамиз.
-
2. Минг ташаккур энг олий ҳимматинг-чун,
Дўст деб бизни билганинг-чун раҳмат.
Бер йўл-йўриқ хабарни ваъз қилмоқ-чун
Ва сақламоқ-чун Сенга садоқат.
Кўп миннатдормиз руҳинг берганинг-чун,
Бахш этганинг-чун мардлик хизматда.
Раб, бепоён марҳамат ва меҳринг-чун
Ҳамд-шукрона айтамиз дуода.
(Шунингдек, Заб. 65:2, 4, 11; Филип. 4:6 га қаранг.)