Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

146- ҚЎШИҚ

«Ҳамма нарсани янги қилиб яратяпман»

«Ҳамма нарсани янги қилиб яратяпман»

(Ваҳий 21:1–5)

  1. 1. Кўкда Шоҳ Исо бошқаргайдир бугун,

    Этгайдир буни замона маълум.

    Қувди Раб Ўғли самодан ёвни

    Ва оз вақт ўтиб пок қилгай ерни.

    (НАҚАРОТ)

    Аллоҳ бўлгай чодир ичра,

    Яшаб халқи билан бирга.

    Шунда барҳам топгай ташвишу ғам,

    Ўлим, қайғу, фарёд ва дард-алам.

    Раб ҳаммасин қилгай албат янги,

    Ошгай амалга сўзи.

  2. 2. Ёрқин барқ уриб бамисоли юлдуз,

    Виқор-ла тургайдир Янги Қуддус.

    Бўлгай у Қўзи-чун рамзий келин

    Ва доим ёйгай Яҳова нурин.

    (НАҚАРОТ)

    Аллоҳ бўлгай чодир ичра,

    Яшаб халқи билан бирга.

    Шунда барҳам топгай ташвишу ғам,

    Ўлим, қайғу, фарёд ва дард-алам.

    Раб ҳаммасин қилгай албат янги,

    Ошгай амалга сўзи.

  3. 3. Бўлгайдир очиқ бу шаҳар туну кун,

    Этгайдир кўрки-ла дилни мамнун.

    Юргайдир унинг нурида халқлар,

    Қуёшдек порлаб ер чети қадар.

    (НАҚАРОТ)

    Аллоҳ бўлгай чодир ичра,

    Яшаб халқи билан бирга.

    Шунда барҳам топгай ташвишу ғам,

    Ўлим, қайғу, фарёд ва дард-алам.

    Раб ҳаммасин қилгай албат янги,

    Ошгай амалга сўзи.

(Шунингдек, Мат. 16:3; Ваҳ. 12:7–9; 21:23–25 га қаранг.)