Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

107- ҚЎШИҚ

Аллоҳ — севги намунасидир

Аллоҳ — севги намунасидир

(1 Юҳанно 4:19)

  1. 1. Рабдан ўрганиб, севги кўрсатгаймиз

    Ҳар сўзда, ҳар ишда.

    Аллоҳ сийлагай бизни севгиси-ла,

    Йўқдир тенги асло бунда.

    Хато-гуноҳдан бутунлай поклаш-чун

    Берди Яҳова Ўғлин ҳар инсон-чун.

    Олий севгида ибрат бўлди биз-чун,

    Чин севгининг бу зўр мисоли!

  2. 2. Қалбда пок севги оловдай ёнгайдир,

    Гар юрсак ҳақ йўлдан.

    Мадад бўламиз бутун жамоат-чун,

    Қўл чўзамиз сидқидилдан.

    Жон-жаҳд-ла Рабни ҳамиша севгаймиз

    Ва ҳар инсонга севги кўрсатгаймиз,

    Улар хатосин, айбин кечиргаймиз,

    Соф севгининг бу зўр далили!

  3. 3. Якдил бўламиз, севги кўрсатсак гар

    Ҳам дўстга, ҳам ёвга.

    «Бирлик риштасин, бандам, татиб кўр»,— деб,

    Раб чорлайди Ўз йўлига.

    Севги-ла бизни таниб-билишгайдир,

    Калом-ла инсон қалбни поклагайдир.

    Аллоҳ қуллари севги кўрсатгайдир,

    Зеро Тангри — севги тимсоли!

(Шунингдек, Рим. 12:10; Эфес. 4:3; 2 Бутр. 1:7 га қаранг.)