5. Ернинг хароб қилиниши
5. Ернинг хароб қилиниши
«Ерни хароб этувчиларни хароб қилиш учун [Худо томонидан] белгиланган вақт келди» (ВАҲИЙ 11:18)
● Нигериянинг Кпор қишлоғида яшовчи Пирри исмли киши пальма виносини тайёрлаш билан шуғулланарди. Бироқ Нигер дарёси дельтасига кўп миқдорда нефть қуйилиши натижасида бизнеси касодга учради. «Нефть теримизга зарар келтирди, балиқларни ўлдирди ва дарёларимизни ифлослади. Энди қандай тирикчилик қиламиз?» — дейди у.
ФАКТЛАР НИМАНИ КЎРСАТЯПТИ? Айрим мутахассисларнинг ҳисоб-китобига кўра, ҳар йили дунё океанларига 6,5 миллион тонна чиқинди тушади. Бу чиқиндиларнинг 50 фоизини пластик ташкил этади. Унинг йўқ бўлиб кетиши учун юзлаб йиллар керак. Инсоният ер юзини ифлослантириш билан бир қаторда, табиий бойликларни жуда тез тугатиб боряпти. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, одамлар бир йил давомида ишлатган ресурсларни тиклай олиши учун ерга бир йилу беш ой вақт талаб этилар экан. «Агар сайёрамиз аҳолиси ва истеъмол суръати шу зайлда давом этаверса, 2035 йилга келиб бизга иккита Ер керак бўлади»,— деб хабар беради Австралиядаги бир газета. («Sydney Morning Herald»)
КЕНГ ТАРҚАЛГАН ЭЪТИРОЗ. Одамлар ақлли. Муаммоларнинг яхши ечимларини топиб, сайёрамизни қутқариб қоламиз.
ЧИНДАН ҲАМ ШУНДАЙМИ? Кўп одамлар ва ташкилотлар жамоатчилик эътиборини атроф-муҳит ифлосланиши муаммосига қаратишга интилишяпти. Шунга қарамай, сайёрамиз кенг миқёсда хароб бўлиб боряпти.
СИЗ ҚАНДАЙ ФИКРДАСИЗ? Ваъда қилганидек, Худо вазиятга аралашиб сайёрамизни хароб бўлишдан асраб қолишига одамлар муҳтожми?
Кўриб чиқилган бешта башоратга қўшимча равишда, Муқаддас Китобда ижобий воқеалар юз бериши ҳам башорат қилинган. Келинг, олтинчи башорат билан танишайлик.
[8- саҳифадаги матн парчаси]
«Назаримда мен яшаган жаннатмакон гўша заҳарли чиқиндихонага айланиб боряпти». (2010 ЙИЛИ АҚШНИНГ МЕКСИКА ҚЎЛТИҒИДА НЕФТЬ ҚУЙИЛИШИ ҲАҚИДАГИ, СОҲИЛ БЎЙИДА ЯШОВЧИ ЭРИН ТАМБЕР ИСМЛИ АЁЛНИНГ СЎЗЛАРИ)
[8- саҳифадаги рамка]
Бунга Худо жавобгарми?
Бугун биз гувоҳ бўлаётган оғир аҳвол ҳақида Муқаддас Китобда башорат қилинган экан, демак бунга Худо жавобгар, деса бўладими? Бизни У шу кўйга солганми? Бу саволларга қониқарли жавобларни Яҳованинг Шоҳидлари томонидан нашр этилган «Муқаддас Китоб ҳақиқатлари» китобининг 11- бобидан топишингиз мумкин.
[8- саҳифадаги расм манбаи]
U.S. Coast Guard photo