4. Меҳр танқислиги
4. Меҳр танқислиги
«Одамлар... меҳрсиз... бўладилар» (2 ТИМЎТИЙГА 3:1–4)
● Крис шимолий Уэльсда оиладаги зўравонликдан жабр кўрганларга ёрдам бериш хизматида ишлайди. У шундай дейди: «Бир аёл келганини эслайман, у илгари ҳам бизга мурожаат қилганди, у шунчалик қаттиқ дўппосланган эдики, уни таний олмадим. Бошқа аёллар ҳиссий томондан шунчалик жароҳат олганки, одамларнинг кўзига қарашдан уялади».
ФАКТЛАР НИМАНИ КЎРСАТЯПТИ? Африка мамлакатларидан бирида қарийб 3 аёлдан бири кичиклигидаёқ жинсий зўравонликка учраган. Ўша мамлакатда олиб борилган сўров шуни аниқладики, эркакларнинг учдан бир қисмидан ошиғи ўз хотинларини уришни оддий ҳол деб ҳисоблар экан. Аммо оиладаги зўравонликдан жабр кўрадиган фақат аёллар эмас. Масалан, Канадада қарийб 10 эркакдан 3 таси хотини томонидан шафқатсиз муомалага учрар экан.
КЕНГ ТАРҚАЛГАН ЭЪТИРОЗ. Оиладаги зўравонлик доим бўлган. Фақат олдингига қараганда ҳозир бунга кўпроқ эътибор бериляпти, холос.
ЧИНДАН ҲАМ ШУНДАЙМИ? Сўнгги ўн йиллар ичида оиладаги зўравонлик ҳақида кўпроқ гапирилаётгани рост. Лекин бу оиладаги зўравонлик ҳолатларини камайтирдими? Йўқ. Аксинча, оилада меҳр танқислиги баттар кўпайди.
СИЗ ҚАНДАЙ ФИКРДАСИЗ? 2 Тимўтийга 3:1–4 да ёзилган сўзлар амалга ошяптими? Кўп оилаларда меҳр танқис бўлиб қолганини пайқадингизми?
Кўз ўнгимизда амалга ошаётган бешинчи башорат сайёрамиз ҳақида. Бу борада Муқаддас Китобда нима дейилганига эътибор беринг.
[7- саҳифадаги матн парчаси]
«Оиладаги зўравонлик борасидаги статистик маълумотлар жуда камайтириб кўрсатиладиган жиноятлардан бири деб ҳисобланади. Ўртача ҳисобда аёл эри томонидан 35 марта калтакланганидан кейингина полицияга мурожаат қилади». (УЭЛЬС ОИЛАДАГИ ЗЎРАВОНЛИКДАН ЖАБР КЎРГАНЛАРГА ЁРДАМ БЕРИШ ХИЗМАТИ ВАКИЛИ)