Яхши кунлар остонасида!
Яхши кунлар остонасида!
«Яна бир оздан сўнг ёвузлар йўқ бўлади... Камтар кишилар эса ер юзига эгалик қилади, улар тинчлик-хотиржамликда умр кечириб, беҳад шод бўлади» (ЗАБУР 37:10, 11)
ЮҚОРИДАГИ башорат амалга ошишини ўз кўзларингиз билан кўришни истайсизми? Шубҳасизки истайсиз. Чунки айтилганлар яқинда юз беришига ишониш учун асосли сабаблар бор.
Олдинги мақолаларда биз «охирзамонда» яшаётганимизни аниқ кўрсатувчи Муқаддас Китобдаги баъзи башоратларни кўриб чиққан эдик. (2 Тимўтийга 3:1–5) Худо Муқаддас Китоб ёзувчиларини ўша воқеалар тўғрисида ёзиб қолдиришга илҳомлантирган эди, токи биз уларни ўқиб умидга эга бўлайлик. (Римликларга 15:4) Башоратларнинг амалга ошиши, ҳозир бошимизга тушаётган бу кўргиликлар яқинда бўлмаслигини англатади.
Охирзамондан кейин нима юз беради? Худонинг Шоҳлиги бутун инсоният устидан бошқаради. (Матто 6:9) Муқаддас Китобда сайёрамизда қандай шароитлар бўлиши ҳақида нима дейилганига бир қаранг:
● Очлик бўлмайди. «Ер юзида ғалла мўл бўлади, тоғлар тепасида дон сероб бўлади». (Забур 72:16)
● Касалликлар бўлмайди. «Ҳеч ким: “Мен касалман”,— демайди». (Ишаё 33:24)
● Сайёрамиз янгиланади. «Саҳро ва қақраган ер қувонади, дашт-биёбон шодланиб, заъфарон каби гуллайди». (Ишаё 35:1)
Бу, яқинда амалга ошадиган Муқаддас Китобдаги бир нечта далдали башорат, холос. Яҳованинг Шоҳидларидан нега улар яхши кунлар келишига шунчалик амин эканини сўранг.