Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

1- ҚИСМ

Аллоҳ бизни яхши кўради

Аллоҳ бизни яхши кўради

ҲОЗИРГИ дунё муаммоларга тўлиб-тошган. Урушлар, касалликлар, қашшоқлик, порахўрлик, табиий офатлару бошқа мусибатлар дастидан миллионлаб одамлар азоб чекишяпти. Эҳтимол, сиз ҳам кунда қийинчиликларни бошдан кечираётгандирсиз. Бу бировни қизиқтирармикан? Ким бизга ёрдам бера олади?

Аллоҳнинг меҳри онанинг боласига бўлган меҳридан устундир

Ишонаверинг, бунга Аллоҳ бефарқ эмас. Чунки У Ўз Каломида шундай деган: «Ахир, аёл киши эмизикли боласини унутадими?! Ўзи туққан боласига раҳм қилмайдими?! Агар хотинлар боласини унутсалар ҳам, Мен сени асло унутмайман!» (Ишаё 49:15) *.

Она меҳри — бу энг кучли туйғу ҳисобланади. Лекин Аллоҳнинг меҳри ундан-да устундир. Наҳотки, буни билиш тасалли бермаса? Ҳа, Аллоҳ бизни сира ташлаб қўймайди! Боз устига, У аллақачон мўъжизавий тарзда бизга ёрдам берган. Қандай қилиб? Бахтли ҳаётнинг сирини очиб бериб-да! Бу сир эса ҳақиқий имондир.

Ҳақиқий имон сизни чиндан ҳам бахтли қилади. Бу туфайли сиз ўзингизни кўпгина муаммолардан эҳтиёт қилиб, қочиб қутулиб бўлмайдиган кўргиликларни муваффақият билан енга оласиз. Шунингдек, Аллоҳга яқинлашиб, руҳан таскин топасиз. Зеро ҳақиқий имон порлоқ келажакка — жаннатдаги мангу ҳаётга етаклайди!

Бироқ, ҳақиқий имон ўзи нима? Уни қандай ўстирса бўлади?

^ Муқаддас Китоб боб ва оятларга бўлинган. Мисол учун, «Ишаё 49:15» ҳавола қилинганда, демак Ишаё китобининг 49- боби, 15- оятига ишора қилади.