Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

34- ДАРС

Қай йўсин Яҳовага бўлган севгимизни кўрсата оламиз?

Қай йўсин Яҳовага бўлган севгимизни кўрсата оламиз?

Тадқиқ бошлаганингиздан бери Худога яқинлашганингизни ҳис қилдингизми? У билан муносабатларингизни мустаҳкамлашни давом эттирмоқчимисиз? Шундай бўлса, унутманг, Яҳова Унга бўлган севгингиз кучаяётганини кўргани сайин, Унинг ҳам сизга бўлган севгиси ошади ва кўпроқ ғамхўрлик қилади. Хўш, Уни севишингизни қандай кўрсата оласиз?

1. Яҳовага Уни севишимизни қандай кўрсата оламиз?

Яҳовага итоаткор бўлиб, Уни севишимизни кўрсатамиз. (1 Юҳанно 5:3 ни ўқинг.) У ҳеч кимни бунга мажбурламайди. Аксинча, Худо ҳар биримизга Унга итоатли бўлиш-бўлмасликни танлаш имконини беряпти. Сабаби, Яҳова «сидқидилдан» итоатли бўлишимизни истайди. (Римликларга 6:17) Бошқача айтганда, мажбурият юзасидан эмас, Уни севганингиз учун итоатли бўлишингизни истайди. Бу китобдаги 3- ва 4- бўлимлар Яҳовага маъқул ишларни қилиш ва Унга ёқмайдиган нарсалардан қочиш орқали севгингизни кўрсатишингизга ёрдам бериш учун мўлжалланган.

2. Нега Яҳовага бўлган севгимизни кўрсатиш қийин бўлиши мумкин?

«Одил киши кўп қийинчиликларга дуч келади». (Забур 34:19) Барчамиз камчиликларимиз билан курашяпмиз. Қолаверса, иқтисодий муаммо, адолатсизлик ва бошқа қийинчиликларга дуч келишимиз мумкин. Оғир вазиятларда Яҳованинг айтганларини бажариш осон бўлмас. Балки нотўғри йўл тутиш енгилроқ туюлар. Бироқ Яҳованинг сўзларига садоқат ила амал қилсангиз, ҳар нарсадан кўра Уни кўпроқ севишингизни кўрсатасиз. Шунингдек, Унга садоқатли эканингизни исботлайсиз. Ўз навбатида, У ҳам сизга содиқ бўлади ва ҳеч қачон ташлаб қўймайди. (Забур 4:3 ни ўқинг.)

КЎПРОҚ БИЛИБ ОЛИНГ

Нега итоаткорлигингиз Яҳова учун муҳим эканига ва содиқ қолишингизга нима ёрдам бера олишига диққат қаратинг.

3. Сизга ҳам тегишли масала

Муқаддас Ёзувлардаги Аюб китобига кўра, Шайтон нафақат Аюб пайғамбарнинг, балки Яҳовага хизмат қилишни истаётган ҳамманинг ниятини шубҳа остига қўйди. Аюб 1:1, 6–2:10 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • Шайтоннинг гапига кўра, нега Аюб Яҳовага итоатли эди? (Аюб 1:9–11 га қаранг.)

  • Шайтон барчани, жумладан, сизни нимада айблаяпти? (Аюб 2:4 га қаранг.)

Аюб 27:5б ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволни муҳокама қилинг:

  • Аюб Яҳовани чин дилдан яхши кўрганини қандай исботлади?

Яҳовага садоқатли бўлиб Уни севишимизни исботлаймиз

Аюб Яҳовага содиқ қолиб Уни севишини исботлади

4. Яҳованинг қалбини қувонтиринг

Ҳикматлар 27:11 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • Доноликни намоён этиб, Яҳовага итоатли бўлганингизда У нималарни ҳис қилади? Нега бундай фикрдасиз?

5. Яҳовага содиқ бўла оласиз

Яҳовага бўлган севги бизни У ҳақда бошқаларга айтишга ундайди. Унга бўлган садоқатимиз эса ҳатто қийин бўлганида ҳам бундай йўл тутишга кўмаклашади. ВИДЕОНИ томоша қилинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • Бошқаларга Яҳова тўғрисида айтишга қийналган пайтларингиз бўлганми?

  • Видеога биноан, Грейсон қўрқувларини қандай енгди?

Яҳова севадиган нарсани севиб, У нафратланадиган нарсадан нафратланганимизда, Унга садоқатли бўлиш осонроқ кечади. Забур 97:10 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • Билиб олганларингиз асосида қандай жавоб берардингиз: Яҳова нималарни яхши кўради? У нималардан нафратланади?

  • Қай йўсин яхшиликни севишни ва ёмонликдан нафратланишни ўргана оласиз?

6. Яҳовага итоатли бўлиш бизга фойда келтиради

Яҳовага итоат қилиш доим энг аъло қарор. Ишаё 48:17, 18 ни ўқинг, сўнг қуйидаги саволларни муҳокама қилинг:

  • Сизнингча, Яҳова биз учун энг аълоси нима эканини доим билишига ишонишимиз мумкинми? Нега бундай фикрдасиз?

  • Ҳақ Тангри Яҳова ҳақида ўрганганларингиз ва Муқаддас Китоб тадқиқи ҳозиргача сизга қандай фойда келтирди?

БАЪЗИЛАРНИНГ САВОЛИ: «Ишларим чиндан ҳам Худонинг қалбини қувонтириши мумкинми?»

  • Ишларимиз Яҳованинг туйғуларига таъсир қилишини кўрсатувчи қайси оятни келтирардингиз?

ХУЛОСА

Яҳовага бўлган севгингизни Унга итоатли бўлиш ва қийинчиликларга қарамай садоқатли қолиш орқали кўрсата оласиз.

Такрорлаш

  • Аюбнинг мисолидан нималарни билиб олдингиз?

  • Яҳовани севишингизни қай йўсин исботлай оласиз?

  • Яҳовага садоқатли қолишингизга нима ёрдам беради?

Мақсад

ҚЎШИМЧА МАНБАЛАР

Қай йўсин Яҳовага ва жамоатдагиларга содиқ қолишингиз мумкинлигини кўринг.

«Ўзингга содиқ бўлган кишига садоқатлисан» 16:49

Шайтоннинг одамлар ҳақида айтган айбловлари тўғрисида кўпроқ маълумотга эга бўлинг.

«Аюбнинг бенуқсонлиги» («Муқаддас Китобда қандай хабар ёзилган?», 6- қисм)

Болалар ҳам Яҳовага бўлган севгисини кўрсата олишига диққат қаратинг.

«Яҳованинг қалбини қувонтиринг» 8:16

Тенгдошларининг босимига дуч келаётган ёшлар Худога қандай содиқ қола олади?

«Тенгдошларнинг босимига қарши туринг!» 3:59