Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш


Муқаддас Китоб асосидаги бу суҳбатлардан қай йўсин фойда олиш мумкин?

Муқаддас Китоб асосидаги бу суҳбатлардан қай йўсин фойда олиш мумкин?

Яҳова Шоҳидларининг бири билан тадқиқ қилинг. Сизга бу рисолани берган киши билан Муқаддас Китобни тадқиқ қилинг ёки jw.org. сайтимизда келтирилган бланкни тўлдиринг.

БИРИНЧИ ҚИСМ

Ҳар бир хатбошини, жумладан, йўғон ҳарфлар билан ажратиб ёзилган саволларни (A) ва оятларни (Б) ўқинг, сўнг эса асосий фикрларни белгиланг. Айрим оятлар «ўқинг» деб белгиланганига эътибор беринг.

ИККИНЧИ ҚИСМ

«Кўпроқ билиб олинг» (В) қисмида нима ҳақида гап кетиши тушунтирилади. Сарлавҳалар (Г) муҳокама қилинадиган фикрлардан иборат. Оятларни ўқинг, саволларга жавоб беринг ва видеоларни томоша қилинг (Д).

Расмларни ва уларга келтирилган шарҳларни кўриб чиқинг (Е), «Баъзиларнинг фикри» қисмини муҳокама қилинг (Ё).

УЧИНЧИ ҚИСМ

Дарсда «Хулоса» ва «Такрорлаш» (Ж) келтирилган. Дарс якунланган санани ёзинг. «Мақсад» (З) қисмида сиз учун бирон вазифа ёзилади. «Қўшимча манбалар» (И) қисмида ўқишингиз ёки томоша қилишингиз мумкин бўлган турлича маълумот келтирилган.

Оятларни Муқаддас Китобдан қандай топиш мумкин?

Муқаддас Ёзувлардаги китоб (A), сано ёки боб (Б) ва оят ёки оятлар (В). Масалан, Забур 25:2 да Забур — китобнинг номи, сано ёки боб рақами 25, оят рақами эса 2.