Кексалик; ёши катталар
Ёшимиз ўтгани сайин нима бўлади?
Шунингдек, «Тасалли. Касаллик ёки ёш ўтгани туфайли имкониятларнинг чегараланиши» мавзусига қаранг
-
Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):
-
Вз 12:1–8. Шоҳ Сулаймон ёш ўтгани сайин келиб чиқадиган заифликларни, масалан, кўриш («деразадан қараган хонимлар қоронғиликни кўради») ва эшитиш («қўшиқчи қизлар овози базўр эшитилади») қобилиятининг пасайишини шеърий услубда тасвирлаган
-
Қандай қилиб кексалар қийинчиликларга ва ёш ўтгани туфайли пайдо бўладиган чекловларга қарамай, қувончни сақлай олишади?
-
Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):
-
1Шҳ 12:2, 23. Кекса Шомуил пайғамбар Худонинг халқи учун ибодат қилишда давом этиш қанчалик муҳим эканини билган
-
2Шҳ 19:31–39. Шоҳ Довуд уни садоқат ила қўллаб-қувватлаган кекса Борзулайдан миннатдор бўлган. Ундан кучидан ортиғини қилишни сўрашганда у имкониятлари чегараланганини камтарлик ила тан олган
-
Зб 71:9, 18. Шоҳ Довуд кексайгани туфайли Яҳова ундан фойдаланмаслигидан қўрққан. Шу боис, Довуд Яҳовага ёлвориб, У ҳақда келгуси авлодга таълим бера олиши учун куч сўраган
-
Лқ 2:36–38. Кекса бева пайғамбар Анна художўйлиги ва садоқатли хизмати учун мукофотланган
-
Қай йўсин Яҳова ёши катталарни Унинг назарида қадрли эканликларига ишонтиряпти?
Зб 92:12–14; Ҳк 16:31; 20:29; Иша 46:4; Тит 2:2–5
-
Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):
-
Ибт 12:1–4. Иброҳим 75 ёшда бўлганида Яҳовадан ҳаётини ўзгартирган вазифа олган
-
Дн 10:11, 19; 12:13. Фаришта ёши 90 дан ошган Дониёр пайғамбарнинг олдига келиб, у Яҳова учун азиз инсон эканига ва садоқати учун келажакда мукофотланишига ишонтирган
-
Лқ 1:5–13. Ёши ўтган Закариё ва Элисабетга Яҳова мўъжизавий тарзда ўғил — Яҳёни ато этиб барака берган
-
Лқ 2:25–35. Яҳова кекса Шимўнни бўлажак Масиҳни кўриш шарафи билан мукофотлаган; Шимўн илоҳий илҳом остида бу чақалоқ ҳақида башорат қилган
-
Ҳв 7:23, 30–36. Яҳова Исроил халқи устидан бошчилик қилишни Мусо пайғамбарга ишониб топширганида у 80 ёшда бўлган
-
Ёши катта садоқатли кишиларга қандай муносабатда бўлиш керак?
-
Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):
-
Ибт 45:9–11; 47:12. Юсуф кекса отаси Ёқубни олиб келиш учун одам юборган ва унга ўлимига қадар ғамхўрлик қилган
-
Рт 1:14–17; 2:2, 17, 18, 23. Рут кекса ёшдаги Наимани сўзлари ва ишлари билан қўллаб-қувватлаган
-
Юҳ 19:26, 27. Исо азоб устунида ўлаётганида онасига ғамхўрлик қилишни севимли ҳаворийси Юҳаннога ишониб топширган
-
Қайси амалий йўллар орқали масиҳийлар жамоатдаги ёши катталарга ёрдам бера олишади?