Исо Масиҳ
Яҳованинг нияти амалга ошишида Исо қандай ўрин эгаллайди?
Ҳв 4:12; 10:43; 2Кр 1:20; Флп 2:9, 10
Шунингдек, Ҳк 8:22, 23, 30, 31; Юҳ 1:10; Вҳ 3:14 га қаранг
-
Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):
-
Мт 16:13–17. Ҳаворий Бутрус Исони Масиҳ ва Худонинг Ўғли деб билган
-
Мт 17:1–9. Исо учта ҳаворийсининг олдида қиёфасини ўзгартирган; Яҳова осмондан туриб Ўғли ҳақида гапирган
-
Барча инсонлар орасида Исо нимаси билан ажралиб турган?
Юҳ 8:58; 14:9, 10; Клс 1:15–17; 1Бтр 2:22
-
Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):
-
Мт 21:1–9. Исо Қуддусга тантанавор тарзда кириб келганида башоратни амалга оширган ва шу йўсин у Яҳова томонидан танланган Масиҳий Шоҳ эканини кўрсатган
-
Ибр 7:26–28. Ҳаворий Павлус улуғ Олий руҳоний Исо бошқа барча олий руҳонийлардан қай йўсин фарқ қилишини тушунтирган
-
Исо кўрсатган мўъжизалардан у ва Отаси ҳақида нималарни билиб оляпмиз?
-
Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):
-
Мт 4:23, 24. Исо жинлардан кучлироқ эканини ҳамда ҳар қандай касаллик ва заифликларга шифо бера олишини кўрсатган
-
Мт 14:15–21. Исо бешта нон ва иккита балиқни мўъжизавий тарзда кўпайтириб минглаб одамларни тўйдирган
-
Мт 17:24–27. Исо Бутрус маъбад солиғини тўлаши ва ҳеч ким қоқинмаслиги учун мўъжиза яратган
-
Мрк 1:40, 41. Мохов касаллигига чалинган киши шифо сўраб илтижо қилганида Исонинг раҳми келган ва унга шифо берган; шу йўсин, у барча касалликларга барҳам беришни исташини кўрсатган
-
Мрк 4:36–41. Исо кучли бўронни тинчлантириб, Отаси унга ҳатто табиат кучлари устидан бошқариш ваколатини берганини кўрсатган
-
Юҳ 11:11–15, 31–45. Исо дўсти Лазар ўлганида йиғлаган; Исо Лазарни тирилтириб ўлимдан ва у инсониятга келтирадиган оғриқдан нафратланишини кўрсатган
-
Исо ўргатган нарсалар орасида нима энг муҳим ўринни эгаллаган?
Исо ер юзида бўлганида қандай баъзи гўзал фазилатларни намоён этган? У қай йўсин қуйидаги фазилатларни кўрсатганига эътибор беринг:
Доно. Мт 12:42; 13:54; Клс 2:3
Жасоратли. Мт 4:2–11; Юҳ 2:13–17; 18:1–6
Итоатли. Лқ 2:40, 51, 52; Ибр 5:8
Камтарин. Мт 11:29; 20:28; Юҳ 13:1–5; Флп 2:7, 8
Меҳрибон. Мт 13:2; Мрк 10:13–16; Лқ 7:36–50
Меҳр-шафқатли; раҳмдил. Мрк 5:25–34; Лқ 7:11–15
Севувчи. Юҳ 13:1; 14:31; 15:13; 1Юҳ 3:16
Нега Исо ҳаётини қурбон қилган ва биз бундан қандай фойда оламиз?
Исо Масиҳ Шоҳ сифатида осмонда шоҳлик қилаётганидан нега қувонишимиз керак?
Зб 72:12–14; Дн 2:44; 7:13, 14; Вҳ 12:9, 10
-
Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):
-
Зб 45:2–7, 16, 17. Мазкур сано Худо танлаган Шоҳ барча душманлари устидан ғалаба қозониб ҳақиқат, камтарлик ва адолат ила бошқаришини кўрсатяпти
-
Иша 11:1–10. Исо Ер юзи устидан Шоҳ сифатида бошқарганида Ер юзи жаннатга айланади ва тинчлик ҳукм суради
-
Яқин келажакда Исо нима қилади?