81-БОБ
Қайси маънода Исо ва Ота бир?
-
«МЕН БИЛАН ОТАМ — БИРМИЗ»
-
ИСО ХУДО ЭМАСЛИГИНИ АЙТАДИ
Исо Қуддусга Бағишлаш байрамига (Ҳанукка) келди. Бу байрам маъбаднинг Худога қайта бағишланганига аталган. Тахминан юз йил олдин Сурия шоҳи Антиох IV Эпифан Аллоҳнинг маъбадидаги катта қурбонгоҳ устида қурбонгоҳ қурганди. Вақт ўтиб, бир яҳудий руҳонийнинг ўғиллари Қуддусни қайтариб олишди ва маъбадни қайтадан Яҳовага бағишлашди. Ўшандан бери бу ҳодиса байрам тариқасида ҳар йили хислав ойининг 25- кунида нишонланади. Хислав ойи ноябрь ойининг охири ва декабрь ойининг бошига тўғри келади.
Қиш фасли. Исо маъбад ёнида жойлашган «Сулаймон равоқи» деган жойда айланиб юради. Бу ерда уни яҳудийлар ўраб олиб, унга шундай савол беришади: «Қачонгача бизга тўғрисини айтмай юрасан? Масиҳ бўлсанг, очиғини айт». (Юҳанно 10:22–24) Исо уларга жавобан шундай дейди: «Мен сизларга айтдим, лекин сизлар ишонмаяпсизлар». Илгари Исо қудуқ ёнида самариялик аёлга Масиҳ эканини айтган бўлса ҳам, бу сафар буни уларга очиқдан-очиқ айтмайди. (Юҳанно 4:25, 26) Бироқ Исо: «Иброҳим дунёга келишидан аввал мен бор эдим»,— деб кимлигини уларга тушунтириб беради. (Юҳанно 8:58)
Исо одамлар унинг ишларини Муқаддас Ёзувларда башорат қилингани билан солиштириб, ўзлари у Масиҳ эканини англаб етишларини истайди. Айнан шу сабабли у олдинлари шогирдларига Масиҳ эканини ҳеч кимга айтмасликни буюрганди. Аммо ҳозир унга қарши чиққан яҳудийларга аниқ қилиб Исо қуйидагича айтади: «Отам номидан содир этаётган ишларим мен ҳақимда шоҳидлик бермоқда. Аммо сизлар ишонмаяпсизлар». (Юҳанно 10:25, 26)
Нега улар Исонинг Масиҳ эканига ишонишмайди? Исо шундай дейди: «Сизлар ишонмаяпсизлар, боиси менинг қўйларимдан эмассизлар. Қўйларим овозимга қулоқ солади. Мен уларни биламан ва улар орқамдан эргашяпти. Мен уларга абадий ҳаётни ато этаман ва улар асло ҳалок бўлмайди. Ҳеч ким уларни менинг қўлимдан тортиб ололмайди. Отам менга берган одамлар барча нарсадан аълороқдир». Кейин Исо Отаси билан бўлган яқин муносабати ҳақида: «Мен билан Отам — бирмиз»,— дейди. (Юҳанно 10:26–30) Айни пайтда Исо ер юзида, Отаси эса осмонда бўлгани боис, у Отаси билан том маънода бир бўлганини назарда тутмайди. Аксинча, уларнинг мақсади бир бўлиб, ораларида бирлик ҳукм сураётганини англатади.
Исонинг сўзларидан ғазабга минган яҳудийлар уни яна тошбўрон қилишмоқчи. Лекин Исо бундан қўрқмайди. «Мен Отам номидан сизларга кўп эзгу ишларни кўрсатдим. Бу ишларнинг қайси бири учун мени тошбўрон қилмоқчисизлар?» — деб сўрайди у. Улар эса: «Хайрли ишларинг учун эмас, Аллоҳни ҳақорат қилганинг учун тошбўрон қилмоқчимиз... ўзингни худо қилиб кўрсатяпсан-ку»,— дея жавоб беришади. (Юҳанно 10:31–33) Исо ўзини ҳеч қачон Худо деб атамаган. Унда нега улар уни бунда айблашяпти?
Исо қудратга эга эканини айтяпти. Яҳудийларнинг ўйлашича эса бу қудрат фақатгина Худога хос. Масалан, у «қўйлар» ҳақида: «Мен уларга абадий ҳаётни ато этаман»,— деган эди. Буни ҳеч бир инсон қила олмайди. (Юҳанно 10:28) Яҳудийлар Исо бундай ваколатни Отасидан олганини очиқчасига айтганига эътибор ҳам беришмайди.
Уларнинг сохта айбловини рад этиб, Исо шундай савол беради: «Ахир Қонунингизда [Забур 82:6- оятда]: “Ўзим айтдим: сизлар худоларсиз”,— деб ёзилмаганми? Модомики Аллоҳ, Ўз каломи орқали қоралаган кишиларни “худолар” деган экан... муқаддас қилиб дунёга юборилган мени, “Худонинг Ўғлиман” деганим учун, “Аллоҳни ҳақоратлаяпсан”, деяпсизларми?» (Юҳанно 10:34–36)
Муқаддас Ёзувларда ҳатто адолатсиз ҳакамлар «худолар» деб айтилган бўлса, қандай қилиб яҳудийлар Исони «Худонинг Ўғлиман», дегани учун ҳукм қилишлари мумкин? Исо уларни ишонтириши керак бўлган далил келтириб: «Агар Отамнинг ишларини қилмаётган бўлсам, Юҳанно 10:37, 38)
менга ишонманглар. Агар Унинг ишларини қилаётган бўлсам, менга ишонмасангиз ҳам, бажараётган ишларимга ишонинг. Шунда Отам мен билан, мен эса Отам билан бирликда эканимни билиб, тушуниб оласизлар»,— дейди. (Бундан сўнг яҳудийлар Исони тутмоқчи бўлишади, лекин у яна қочиб кетади. У Қуддусни тарк этиб, Иордан дарёсининг нариги томонига йўл олади. Бу ерларда чамаси тўрт йил олдин Яҳё одамларни сувга чўмдиришни бошлаган эди. Бу жой эҳтимол, Жалила денгизининг жанубий соҳили яқинида эди.
Исонинг олдига халойиқ келиб, шундай дейди: «Гарчи Яҳё бирорта мўъжиза қилмаган бўлса-да, унинг бу одам ҳақида айтган барча гаплари тўғри чиқди». (Юҳанно 10:41) Натижада кўп яҳудийлар унга ишонади.