Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Муқаддас Китобга оид саволларга жавоблар

Муқаддас Китобга оид саволларга жавоблар

Ким осмонга боради ва нимага?

Миллионлаб одамлар ўлгандан кейин осмонга боришга умид қилишади. Тўғри, Ҳазрати Исо осмонда содиқ шогирдлари яшайди, деб айтган. Ўлимидан сал олдин у шогирдлари учун самовий Отасининг уйида жой тайёрлашни ваъда қилган эди (Юҳанно 14:2- оятни ўқинг).

Нимага одамлар осмондаги ҳаёт учун тирилади? Қизиқ, улар у ерда нима қилишади? Исо пайғамбарнинг сўзларига кўра, унинг шогирдлари ер юзи устидан шоҳлик қилишади (Луқо 22:28–30; Ваҳий 5:10- оятларни ўқинг).

Ҳамма яхши инсонлар осмонга борадими?

Одатда айрим кишилар давлатни бошқаради. Шунга мувофиқ, осмондаги ҳаёт учун ҳам муайян кишилар танланади, чунки Ҳазрати Исо уларни ер юзи устидан бошқариш мақсадида тирилтиради (Луқо 12:32). Исо алайҳиссалом билан шоҳлик қиладиган кишиларнинг сони Муқаддас Китобда аниқ айтилган (Ваҳий 14:1- оятни ўқинг).

Ҳазрати Исо айрим шогирдлари учун осмонда жой тайёрлаб қўйган. Улар у ерда нималар қилишларини биласизми?

Лекин фақатгина осмонга борадиганлар мукофот олишади, деб айтиш нотўғри бўларди. Ҳазрати Исо Шоҳлигининг тарафдорлари ҳам ер юзидаги жаннатда қут-баракаларга эга бўлишади (Юҳанно 3:16). Кимдир ҳозирги ёвуз дунёнинг йўқ қилинишини кўриб, жаннатга киради, кимдир эса у ерда тирилади (Забур 36:29; Юҳанно 5:28, 29- оятларни ўқинг).