Муқаддас Китобга оид саволларга жавоблар
Гуноҳларимиз кечирилиши мумкинми?
Муқаддас Китобга кўра, ҳамма одамлар гуноҳкордир. Биз гуноҳ қилиш мойиллигимизни илк инсон Одаматодан мерос қилиб олганмиз. Шунинг учун, баъзида хато қилиб турамиз ва кейин қилмишимиздан афсусланамиз. Худонинг арзандаси бўлмиш Исо пайғамбар гуноҳларимиз эвазига ўзини қурбон қилган. Унинг тўлов қурбонлиги кечирилишга имкон яратди. Бу Худодан бўлган ҳадядир (Римликларга 3:23, 24- оятларни ўқинг).
Баъзи одамлар жиддий гуноҳга қўл уришади ва кейин Худо мени кечирармикин, деб ўйлашади. Яхшиямки, Муқаддас Китобда бу борада шундай дейилган: «Унинг Ўғли Исонинг қони бизни ҳар қандай гуноҳдан пок қилади» (1 Юҳанно 1:7). Агар тавба қилсак, Тангри Яҳова ҳатто жиддий гуноҳларни ҳам кечиришга тайёр (Ишаё 1:18- оятни ўқинг).
Кечирилишимиз учун нима қилишимиз керак?
Агар Тангри Яҳова бизни кечиришини истасак, У ҳақида кўпроқ билиб олишимиз, яъни Унинг йўл-йўриқларини, қонун-қоидаларини ва талабларини яхши тушуниб олишимиз керак (Юҳанно 17:3). Ёмон ишларидан тавба қилиб, ўзгаришга ҳаракат қилганларни Худованд Яҳова чин дилдан кечиради (Ҳаворийлар 3:19- оятни ўқинг).
Худонинг марҳаматига сазовор бўлиш биз учун қийин эмас. Боз устига, Яҳова раҳм-шафқатли бўлиб, заифликларимизни яхши тушунади. Наҳотки Аллоҳнинг меҳр-муҳаббати, Уни қандай қилиб мамнун этиш борасида ўрганишга сизни ундамаса?! (Забур 102:13, 14- оятларни ўқинг).