Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Худо ҳам, дугоналари ҳам у қизни яхши кўришарди

Худо ҳам, дугоналари ҳам у қизни яхши кўришарди

Фарзандларингизга таълим беринг

Худо ҳам, дугоналари ҳам у қизни яхши кўришарди

БУГУНГИ КУНДА унинг исмини ҳеч ким билмайди. Уни фақатгина Йифтохнинг қизи сифатида таниймиз. Шундай экан, келинг, у ва унинг отаси Йифтох ҳақида яхшироқ билиб олиш учун, Муқаддас Китобга назар солайлик. У ерда, Худо ва дугоналари уни роса яхши кўришгани тўғрисида ёзилган.

Йифтох ва унинг қизи ҳақида Таврот китобидаги Ҳакамлар қисмининг 11- бобида ўқишимиз мумкин. Йифтох Аллоҳга садоқат ила хизмат қилганини инобатга оладиган бўлсак, у қизи билан Муқаддас Ёзувларни мунтазам равишда ўқиганида шубҳа йўқ.

Йифтох, исроилликлар Худо уларнинг устидан шоҳ тайинлашини сўрашларидан аввал яшаган. Ҳа, Йифтох кучли инсон ва моҳир жангчи бўлган. Шунинг учун ҳам исроилликлар, душманлари бўлмиш Оммон халқи билан жанг қилмоқчи бўлганларида, Йифтохдан уларнинг саркардаси бўлишини сўрашган.

Йифтох, Оммон халқи устидан ғалаба қозониш учун Яҳовадан ёрдам сўрайди. Бунинг эвазига эса, уйига қайтганида эшигидан биринчи бўлиб чиққан кишини Унга қурбон қилишини ваъда беради. Ушбу киши, умрининг охиригача Муқаддас чодирда, яъни одамлар ўша пайтда Худога сиғинган жойда хизмат қилиши керак эди. Эшикдан биринчи бўлиб ким чиққанини биласизми? ~ *

Ҳа, бу Йифтохнинг қизи эди! Бундан эса, Йифтох роса хафа бўлди. Ахир, бу унинг ягона фарзанди эди-да! Бироқ у Худога ваъда берган ва унинг устидан чиқиши керак эди. Қизи эса ўша заҳоти шундай дейди: «Отажон... Эгамизга сўз берган бўлсангиз, зинҳор сўзингиздан қайтманг». Сўнг, отасидан икки ойга тоққа чиқиб, йиғлаб келишга рухсат сўрайди. Нега дейсизми? Чунки, отасининг берган ваъдасини амалга ошириш учун, у ҳеч қачон эрга тегмаслиги ва фарзанд кўрмаслиги керак эди. Қаранг, у ўзининг хоҳиш-истагини биринчи ўринга қўймади. У отасига қулоқ солишни ва Яҳовага содиқ қолишни маъқул кўрди. Нима деб ўйлайсиз, у отасини ва Яҳовани хушнуд эта олдимикин? ~

Йифтох, қизини дугоналари билан икки ойга тоққа чиқиб келишига рухсат берди. Тоғдан қайтиб келганида эса ўз ваъдасига мувофиқ, қизини Шилў шаҳридаги Муқаддас чодирда хизмат қилишга жўнатди. Қизи, умрининг охиригача ўша ерда қолди. Ёшгина хотин-қизлар ҳар йили у ерга бориб, Йифтохнинг қизига далда бериб келишарди.

Хўш, сиз ҳам ота-онасига қулоқ соладиган ва Яҳовани яхши кўрадиган болакайларни танийсизми? ~ Чиндан ҳам, бундай болажонлар билан нафақат танишиш, балки дўстлашиш ҳам арзийди. Агар сиз ҳам Йифтохнинг қизига тақлид қилаётиб, итоатли ҳамда содиқ бўлсангиз, яхши дўстлар орттирасиз. Бундан эса ота-онангиз ҳам, Яҳова ҳам жуда хурсанд бўлади.

Муқаддас Китобингизда қуйидаги оятларни ўқинг

Амрлар 6:4–6

Ҳакамлар 11:30–40

1 Коринфликларга 7:37, 38

[Изоҳ]

^ Агар сиз фарзандингиз билан ўқиётган бўлсангиз, тильда белгиси (~) бироз тўхталиб, болани ўз фикрини айтишга ундаш кераклигини эслатиб туради.