Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Худо Ўзи ким?

Худо Ўзи ким?

Худонинг Каломидан таълим олинг

Худо Ўзи ким?

Ушбу мақолада сизни эҳтимол қизиқтираётган саволлар кўриб чиқилади ҳамда жавоблари Муқаддас Китобдан кўрсатилади. Яҳованинг Шоҳидлари бу саволларни сиз билан бирга муҳокама қилишдан ғоят хурсанд бўладилар.

1. Худо Ўзи ким?

Ҳақ Худо барча нарсаларнинг Яратувчисидир. Муқаддас Китобда, У «абадият Шоҳи» деб номланган. Сабаби, Аллоҳнинг бошланиши ҳам, охири ҳам йўқ (Ваҳий 15:3). Худованд ҳаёт манбаи экан, фақатгина Унга топинсак арзийди (Ваҳий 4:11 ўқинг).

2. Худо Ўзи қанақа?

Худо, ер юзида яшайдиган жисмоний мавжудотларга ўхшамайди. Аксинча, У руҳий шахсдир ва шунинг учун, Уни ҳеч ким кўрмаган (Юҳанно 1:18; 4:24). Аллоҳнинг шахсиятини, У яратган нарсаларига қараб билиш мумкин. Масалан, турли-туман мевалару гулларни томоша қилсангиз, Худо қанчалар севгига бой ва доноликда чексиз эканини кўрасиз. Қолаверса, улкан коинот ҳам, Аллоҳ куч-қудратли эканидан наҳотки далолат бермаса-я?! (Римликларга 1:20 ўқинг).

Худонинг қанақа эканлиги борасида Муқаддас Китобдан янада кўпроқ билиб олиш мумкин. Мисол учун, унда Худога нима ёқиши ва нима ёқмаслиги ҳақида айтилган. Шунингдек, Парвардигоримиз бизга қандай муносабатда экани ва турли вазиятларда У қандай йўл тутиши ҳақида ҳам ёзилган (Забур 102:7–10 ўқинг).

3. Худонинг исми борми?

Ҳазрати Исо шундай деганлар: «Осмондаги Отамиз, исминг муқаддас бўлсин» (Матто 6:9). Гарчанд, Аллоҳнинг кўпгина унвонлари бўлса-да, аммо Унинг биргина исми бор. Ҳар бир тилда у турлича талаффуз қилинади. Масалан, ўзбек тилида «Яҳова» деб айтилади (Ваҳий 4:11).

Аллоҳнинг исми, кўпгина Муқаддас Китобларда, «Парвардигор» ёки «Эгамиз» каби унвонлари билан алмаштирилган. Бироқ Муқаддас Китобнинг асл нусхасида, Худонинг шахсий исми тахминан 7 000 марта қўлланилган. Исо алайҳиссалом одамларга Худонинг Каломидан гапирган пайтда, Аллоҳнинг исмини ҳам кўп маротаба тилга олган. У одамларга Худо тўғрисида ҳақиқатни билишларига ҳамиша ёрдам берарди (Юҳанно 17:26 ўқинг).

4. Тангри Яҳова бизга ғамхўрлик қиляптими?

Тангри Яҳова ибодатларимизни шахсан тинглаш орқали бизга қизиқиш кўрсатаётганини намоён қилмоқда (Забур 64:3). Атрофда азоб-уқубатлар тўлиб-тошаётгани, Худо бизга бепарво эканини англатадими? Айримларнинг фикрича, бундай қийинчиликлар орқали Худо бизни синаётганмиш. Аслида эса, бу ғирт ёлғон. Зеро, Илоҳий Ёзувларда шундай дейилган: «Ҳақ Таоло сира ноҳақлик қилмас» (Аюб 34:10, ЯДТ; Ёқуб 1:13 ўқинг).

Парвардигоримиз Яҳова одамларга ирода эркинлигини туҳфа этган. Ушбу туҳфага миннатдорчилигимизни билдириш мақсадида, наҳотки Худога хизмат қилишни танламасак?! (Ёшуа 24:15). Одамлар бошқаларга ёмонлик қилаётгани дастидан азоб-уқубатлар кундан-кунга кўпайиб кетяпти. Бундай ноҳақлик Яҳованинг кўнглини ранжитади (Ибтидо 6:5, 6 ўқинг).

Яқин орада, Яҳова Таоло Исонинг ёрдамида барча азоб-уқубатларни ва унинг сабабчиларини йўқ қилади. Ҳозирча эса, Яҳова асосли сабабларга кўра, азоб чекишимизга вақтинчалик йўл қўймоқда. Худо нега азоб-уқубатларга йўл қўйгани борасида, ушбу туркумнинг кейинги мақолаларида тушунтирилади (Ваҳий 19:15 ўқинг).

5. Худо биздан нимани кутмоқда?

Яҳова бизни билим олиш ва севиш қобилиятлари билан яратган. Худо, биз Уни таниб-билишимизни истайди (1 Тимўтийга 2:4). Агар Муқаддас Китобни тадқиқ қилсак, Худойи Таоло билан дўстона муносабатга эга бўламиз (Ҳикматлар 2:4, 5 ўқинг).

Парвардигоримиз Яҳова бизга ҳаётни ато этган экан, биз Уни ҳаммадан кўпроқ севсак арзийди. Ўз севгимизни ибодат орқали айтишимиз ва қилаётган ишларимиз билан кўрсатишимиз мумкин (Ҳикматлар 15:8). Бундан ташқари, Яҳова бошқа одамларни ҳам яхши кўришимизни хоҳлайди (Марк 12:29–31 ва 1 Юҳанно 5:3 ўқинг).

Кўпроқ маълумот олиш учун Яҳова Шоҳидлари томонидан чоп этилган ушбу китобнинг 1- бобига қаранг.

[17- саҳифадаги расм]

Азоб чекишимизга вақтинчалик йўл қўйишга Яҳованинг қандай сабаби бўлган?