«Халос бўлиш вақтингиз яқинлашиб қолди»!
Қоматингизни ғоз тутиб бошингизни кўтаринглар, зеро халос бўлиш вақтингиз яқинлашиб қолди. ЛУҚО 21:28
1. Милодий 66 йили қанақа воқеалар юз берган? (Очқич оятнинг юқорисидаги расмга қ.)
АЙТАЙЛИК, сиз милодий 66 йили Қуддусда яшаётган масиҳийлардан бирисиз. Атрофингизда ҳар хил воқеалар юз беряпти. Улардан бири, Рим ҳокими Флор муқаддас маъбад хазинасидан оғирлиги 17 талантга тенг бўлган тангаларни олиб кетади. Яҳудийлар дарҳол ғалаён кўтариб, Қуддусдаги барча римлик аскарларни ўлдиришади ва ўзларини Римдан мустақил деб эълон қилишади. Аммо римликлар шу заҳоти ҳаракатга тушишади. Уч ой ичида, Рим томонидан тайинланган Сурия ҳукмдори Цестий Галл 30 000 та қўшинни тортиб келади. Аскарлар тезда Қуддус теварак-атрофига бостириб киришади, яҳудий исёнчилар эса чекиниб, маъбаднинг қалъасида яширинишади. Сўнг, Рим аскарлари маъбадни ўраб турган деворининг тагини ковлай бошлашади. Шаҳар аҳли ваҳимага тушади. Буларнинг барини кўриб, ўзингизни қандай ҳис қилар эдингиз?
2. Милодий 66 йили масиҳийлар нима қилишлари керак эди ва бунинг учун қандай имкон пайдо бўлди?
2 Луқо баён этган хушхабарда ёзилган Исонинг қуйидаги Луқо 21:20). Бироқ: «Бу огоҳлантириш билан бирга берилган йўл-йўриқларга қандай амал қилишим мумкин?» — дея ҳайрон бўларсиз. Чунки, Исо шундай деб айтган-ку: «Ўшанда Яҳудияда бўлганлар тоғларга қочишсин, Қуддуснинг ичида бўлганлар ундан чиқиб кетишсин, ташқарида бўлганлар эса унга киришмасин» (Луқо 21:21). Қуддусни шунча қўшин ўраб турган бир пайтда, у ердан қандай қочиб кетишингиз мумкин? Шунда, ғаройиб воқеа содир бўлади. Кўз ўнгингизда Рим қўшини ортга чекина бошлайди. Башорат қилинганидай, уларнинг ҳужуми «қисқартирилади» (Мат. 24:22). Буни қарангки, Исонинг йўл-йўриқларига амал қилишингиз учун имкон пайдо бўлди. Шаҳар ва унинг атрофидаги бошқа барча садоқатли масиҳийлар билан бирга дарҳол Иордан дарёсидан ўтиб, тоғларга қочасиз *. Кейин, милодий 70 йили Рим қўшини Қуддусга бостириб келиб, уни вайрон қилади. Аммо Исонинг йўл-йўриқларига бўйсунганингиз боис омон қолдингиз.
сўзлари ёдингизга келиши шубҳасиз: «Ҳарбийлар Қуддуснинг атрофида қароргоҳ қурганини кўрсангиз, билингларки, унинг вайрон бўлиши яқиндир» (3. Яқин орада масиҳийлар қандай вазиятга дуч келишади ва бу мақолада нимани муҳокама қиламиз?
3 Жуда ҳам яқин орада ҳар биримиз худди шундай вазиятга дуч келамиз. Исо масиҳийларни нафақат Қуддус вайрон бўлиши тўғрисида огоҳлантирган, балки биринчи асрдаги ўша воқеаларни, «буюк қайғу» тўсатдан юзага келганида содир бўладиган ҳодисаларга ўхшатган (Мат. 24:3, 21, 29). Дарҳақиқат, бутун дунёни қамраб оладиган ҳалокатда «улкан оломон» қутқарилиб қолишини хушхабар деса бўлади (Ваҳий 7:9, 13, 14 ни ўқинг). Содир бўладиган ушбу воқеалар ҳақида Муқаддас Китобда нима ёзилган? Бу саволнинг жавоби бизни ниҳоятда қизиқтириши керак, чунки нажот топишимиз шунга боғлиқ. Келинг, келажакдаги ушбу воқеалар ҳар биримизга қандай таъсир қилишини батафсил кўриб чиқайлик.
БУЮК ҚАЙҒУНИНГ БОШЛАНИШИ
4. Буюк қайғу бошлангани нимадан кўринади ва бу қандай содир бўлади?
4 Буюк қайғу қай йўсин бошланади? Ваҳий китобига биноан «Буюк Бобил» йўқ қилиниши билан бошланади (Ваҳ. 17:5–7). Барча сохта динлар фоҳиша билан солиштирилгани қанчалик мос келяпти-я?! Дин раҳбарлари ушбу ёвуз дунёнинг ҳукмдорлари билан мажозий маънода фоҳишалик қилишмоқда. Улар Исо ва унинг Шоҳлигини эмас, бевафолик ила инсоний ҳукуматни қўллаб-қувватлаб, сиёсий таъсирга эга бўлиш мақсадида Муқаддас Китоб меъёрлари борасида ён беришяпти. Лекин пок ва бокира каби бўлган мойланган масиҳийлар улардан кескин фарқ қилишади (2 Кор. 11:2; Ёқб. 1:27; Ваҳ. 14:4). Қизиқ, фоҳишага ўхшаган бу ташкилотни ким йўқ қилади? Аллоҳ Яҳова Ўз фикрини «ўнта шохли тўқ қизил йиртқич ҳайвоннинг» дилига солади. Бу шохлар, «тўқ қизил йиртқич ҳайвонни» ифодаловчи Бирлашган Миллатлар Ташкилотини қўллаб-қувватлаётган ҳозирги барча сиёсий кучларни тасвирлайди (Ваҳий 17:3, 16–18 ни ўқинг).
5, 6. Нега Буюк Бобил йўқ қилиниши, унга тегишли ҳамма диндор инсонлар ўлишини англатмайди деган хулосага келяпмиз?
5 Сохта динларни ифодаловчи Буюк Бобил йўқ қилинганда, ўша динларнинг ҳамма аъзолари ўлишади деган хулосага келишимиз керакми? Йўқ. Закариё пайғамбар илоҳий илҳом остида ўша давр ҳақида башорат қилган эди. Сохта динга тегишли бўлган кишилар тўғрисида шундай дейилган: «Улар: “Мен пайғамбар эмасман, мен ерга ишлов бераман. Ёшлигимдан бир кишининг хизматидаман”,— дейдилар. Закр. 13:4–6). Демак, ҳатто дин раҳбарларининг баъзилари ўз фаолиятини тўхтатиб, йўқ қилинган сохта динларга тегишли эканини рад этишлари мумкин.
Агар бирортаси улардан: “Кўкрагингиздаги яралар қаердан келган?” — деб сўраса, уларнинг жавоби қуйидагича бўлади: “Мен бу яраларни дўстларимнинг уйида орттирдим”» (6 Ўша пайтда Худонинг халқи қандай қилиб омон қолади? Исо шундай тушунтирган: «Агар ўша кунлар қисқартирилмаганида эди, бирон жонзот ҳам тирик қолмасди. Аммо танланган кишилар учун бу кунлар қисқартирилади» (Мат. 24:22). Кўриб чиққанимиздек, милодий 66 йили бўлган қайғу «қисқартирилган» эди. Бу эса, «танланган кишилар», яъни мойланган масиҳийларга шаҳар ва унинг атрофларидан қочиб кетишларига йўл очиб берган. Шунга ўхшаб, келажакдаги буюк қайғунинг бошланғич қисми «танланган кишилар» учун «қисқартирилади». Сиёсий «ўнта шох» Худонинг халқини йўқ қилишига ижозат берилмайди. Аксинча, ўшанда қисқа вақт мобайнида тинчлик бўлади.
СИНОВ ВА ҲУКМ ВАҚТИ
7, 8. Сохта дин йўқ қилинганда, қанақа имконият пайдо бўлади ва ўшанда Худонинг содиқ хизматчилари қандай ажралиб туришади?
7 Сохта дин йўқ қилингач, нималар юз беради? Бу, қалбимизда аслида нима борлигини ошкор этувчи давр бўлади. Аксарият одамлар «тоғларнинг қоялари» каби бўлмиш инсоний ташкилотлардан паноҳ излашади (Ваҳ. 6:15–17). Аммо мажозий маънода айтганда, Худонинг халқи У тақдим этадиган паноҳга қочади. Биринчи асрда, пайдо бўлган вақт оралиғи яҳудийларнинг ёппасига масиҳий бўлишининг пайти эмас эди. Аксинча бу, аллақачон масиҳий бўлганлар учун ҳаракат қилиш ва итоаткорликни намоён этишнинг вақти бўлган. Шу сингари, буюк қайғуда бўладиган вақт оралиғида Худонинг халқига кўплаб янги инсонлар қўшилишини кутмаслигимиз керак. Бу туфайли, ҳамма ҳақ топинувчиларда Яҳовага нисбатан севгисини исботлаш ва Масиҳнинг биродарларини қўллаб-қувватлаш имкони пайдо бўлади (Мат. 25:34–40).
8 Гарчи ўша синов вақтида юз берадиган барча воқеаларни тўлиқ тушунмасак-да, айрим қурбонликларга бориш талаб этилиши мумкинлигини тан оламиз. Биринчи асрда, масиҳийлар мол-мулкини ташлаб кетишларига ва тирик қолиш учун қийинчиликларни бошдан кечиришларига тўғри келган (Марк 13:15–18). Садоқатли бўлиб қолиш мақсадида, моддий нарсалардан воз кечишга тайёр бўламизми? Яҳовага содиқлигимизни исботлаш учун, биздан талаб қилинган ҳар қандай нарсани бажонидил бажарамизми? Ўйлаб кўринг! Ўша пайтда фақат биз, нима бўлишидан қатъи назар Худога топинган Дониёр пайғамбарнинг мисолига эргашган халқ бўламиз (Дон. 6:10, 11).
9, 10. а) Ўшанда Худонинг халқи қандай хабарни эълон қилади? б) Худо хизматчиларининг душманлари бунга қандай муносабат кўрсатишади?
9 Ўшанда, «Шоҳлик ҳақидаги хушхабарни» ваъз қилиш пайти бўлмайди. У давр ўтиб кетиб, «охират» келишига оз қолган бўлади! (Мат. 24:14). Шубҳасизки, Худонинг халқи даҳшатли ҳукмни эълон қилади. Бунга, Шайтоннинг ёвуз дунёси ўз якунига етгани ҳақидаги хабарни эълон қилиш ҳам кириши мумкин. Муқаддас Китобда бу хабар дўл билан солиштирилган бўлиб, шундай дейилган: «Осмондан одамларнинг устига оғирлиги бир талант келадиган йирик дўл ёғди. Одамлар эса дўл ўлати учун Худога лаънат айтишарди. Чунки бундай ўлат ниҳоятда катта эди» (Ваҳ. 16:21).
Магўг юртидаги Гўг, яъни халқлар иттифоқи нима қилишини тушунтирган: «Эганг Раббий шундай демоқда: “Ўша куни сен ёмон хаёлларга бериласан, ёвуз режалар туза бошлайсан. Сен шундай айтасан: “Мен девор билан ўралмаган қишлоқларга бостириб бораман. Хотиржам яшаётган одамларга ҳужум қиламан. Уларнинг на деворлари бор, на дарвозаси, на тамбаси бор”. Сен хароб шаҳарларни тиклаган одамларни талон-тарож қиласан. Бу одамлар турли халқлардан йиғилган, чорва кўпайтириб, дунё орттирган, жаҳон чорраҳасида жойлашиб олишган”» (Ҳиз. 38:10–12). Худонинг халқи ўзгача бир халқ сифатида рамзий маънода «жаҳон чорраҳасида жойлашган» бўлиб, ҳаммадан ажралиб туради. Буни кўриб, халқлар ўзларини ортиқ тута олишмайди. Улар, Яҳованинг мойланган хизматчилари ва бошқа қўйларга ҳужум қилишга киришади.
10 Буларнинг ҳеч бири душманларимизнинг эътиборидан четда қолмайди. Илоҳий илҳом остида Ҳизқиё пайғамбар11. а) Буюк қайғуда бўладиган воқеалар кетма-кетлиги борасида нимани ёдда сақлашимиз зарур? б) Одамлар, осмондаги аломатларни кўриб нима қилишади?
11 Кейин нима бўлишини кўриб чиқаётиб, шуни ёдда тутишимиз керакки Худонинг Каломида бу воқеалар қачон рўй бериши тўғрисида аниқ айтилмаган. Баъзи воқеалар бир вақтнинг ўзида содир бўладиганга ўхшайди. Исо, ушбу замонанинг охири ҳақидаги башоратида шундай айтган: «Қуёш, ой ва юлдузларда аломатлар кўринади ва денгиз шовуллаб, тўлқинланганидан ер юзидаги халқлар нима қилишини билмай изтироб чекишади. Одамлар ер юзига келаётган ҳодисаларни кутиб, қўрқувдан адо бўлишади. Чунки самовий кучлар ларзага келади. Шунда улар Инсон Ўғлининг куч-қудрат ва шон-шуҳрат билан булутлар узра келаётганини кўришади» (Луқо 21:25–27; Марк 13:24–26 ни ўқинг). Бу башоратнинг амалга ошиши, том маънодаги осмонда қўрқинчли аломатлар ва ҳодисалар юз беришини ўз ичига оладими? Буни кўриш учун кутишимизга тўғри келади. Аммо нима бўлган тақдирда ҳам, бу аломатлар Худо душманларининг қалбида қўрқув ҳамда ваҳима уйғотади.
12, 13. а) Исо «куч-қудрат ва шон-шуҳрат билан» келганида, нима содир бўлади? б) Ўшанда Худонинг хизматчилари ўзларини қандай тутишади?
12 Исо «куч-қудрат ва шон-шуҳрат билан» келганида, нима содир бўлади? Ўшанда содиқ кишилар мукофотланиб, садоқатсизлари эса жазоланади (Мат. 24:46, 47, 50, 51; 25:19, 28–30). Матто баён этган хушхабарга кўра, Исо охирзамон белгилари ҳақида айтганларини, қўй ва эчкилар тўғрисидаги қуйидаги масал билан якунлаган: «Инсон Ўғли ўз улуғворлигида барча фаришталар билан бирга келганда, ўзининг улуғвор тахтига ўтиради. Унинг олдида барча халқлар тўпланади. Ўшанда у худди чўпон қўйларни эчкилардан ажратгандек, одамларни бир-биридан ажратади. Қўйларни ўнг томонга, эчкиларни эса чап томонга қўяди» (Мат. 25:31–33). Қўй ва эчкиларга қандай ҳукм эълон қилинади? Масал шундай сўзлар билан тугаяпти: «Улар [эчкилар] абадий йўқ бўлиб кетишади, одил кишилар эса мангу ҳаётга эга бўлишади» (Мат. 25:46).
13 Эчкилар «абадий йўқ бўлиб кетишини» билганида, ўзини қандай тутишади? Улар «фиғон чекиб, кўксларига уришади» (Мат. 24:30). Аммо Масиҳнинг биродарлари ва уларнинг ҳамроҳлари-чи? Улар, Аллоҳ Яҳова ҳамда Унинг Ўғли Исо Масиҳга тўла ишониб, Исонинг қуйидаги йўл-йўриғига қулоқ тутишади: «Бу нарсалар юз бера бошлаганда, қоматингизни ғоз тутиб бошингизни кўтаринглар, зеро халос бўлиш вақтингиз яқинлашиб қолди» (Луқо 21:28). Ҳа, биз ижобий нуқтаи назарни сақлаб, халос этилишимизга амин бўламиз.
ШОҲЛИКДА ҚУЁШ КАБИ ПОРЛАШ
14, 15. Магўг юртидаги Гўг ҳужумни бошлаганидан сўнг қайси йиғим иши юз беради ва у нимани англатади?
14 Магўг юртидаги Гўг Худонинг халқига ҳужумни бошлаганида, нима бўлади? Матто ҳам, Марк ҳам ўша-ўша воқеа ҳақида ёзишган: «[Инсон Ўғли] фаришталарини юборади ва улар ернинг бир четидан осмоннинг бир четига қадар, дунёнинг тўрт бурчагидан Аллоҳ танлаган кишиларни йиғишади» (Марк 13:27; Мат. 24:31). Бу, мойланганларга биринчи муҳр босилишини ҳам, мойланганларнинг қолган қисмига охирги муҳр босилишини ҳам англатмайди (Мат. 13:37, 38). Ушбу муҳрланиш, буюк қайғу шиддат билан рўй беришидан олдин содир бўлади (Ваҳ. 7:1–4). Унда, Исо қайси йиғим ишини назарда тутган? Бу, 144 000 мойланганларнинг қолган қисми самовий мукофотини оладиган вақтга ишора қиляпти (1 Салон. 4:15–17; Ваҳ. 14:1). Магўг юртидаги Гўг ҳужумни бошлаганидан муайян пайт ўтгач, бу йиғим иши юз беради (Ҳиз. 38:11). Ниҳоят, Исонинг қуйидаги сўзлари бажарилади: «Ўшанда одиллар Оталарининг шоҳлигида қуёш каби порлайдилар» (Мат. 13:43) *.
15 Христиан оламидагиларнинг кўпи, одамлар самога жисмоний танада кўтарилишига ишонишади. Қолаверса улар, Исо кўзга кўринадиган тарзда ер юзига бошқариш учун қайтади дея тушунишади. Аммо Муқаддас Китобда, «Инсон Ўғлининг аломати» осмонда пайдо бўлиши ва Исо «булутлар узра» келиши тўғрисида аниқ равшан Мат. 24:30). Бу иккала ибора ҳам кўзга кўринмасликни англатади. Бундан ташқари, «эт ва қон Худонинг Шоҳлигидан мерос ололмайди». Осмонга олинадиганлар авваламбор ўзгариши керак. «Бу бир зумда, кўз очиб юмгунча, охирги карнай чалинганда содир бўлади» * (1 Коринфликларга 15:50–53 ни ўқинг). Ҳа, содиқ мойланганларнинг қолган қисми бир зумда йиғиб олинади.
айтилган (16, 17. Самода Қўзининг никоҳи бўлишидан олдин нима юз бериши керак?
16 Мойланганларнинг ҳаммаси, яъни 144 000 киши самода йиғилганида, Қўзининг никоҳига сўнгги тайёргарликни бошлаш мумкин бўлади (Ваҳ. 19:9). Аммо бу қувончли ҳодисадан олдин яна бир нарса юз беради. 144 000 мойланганларнинг қолган қисми самога олинишидан сал олдин, Гўг Худонинг халқига ҳужум қилиши кераклигини эслайлик (Ҳиз. 38:16). Бунинг оқибатида нималар бўлади? Ўшанда, Худонинг ер юзидаги хизматчилари ҳимоясиздай кўринади. Улар шоҳ Ёҳушафат даврида берилган мана бу йўл-йўриққа амал қилишади: «Бу урушда сизлар жанг қилмайсизлар. Сизлар жойингизни эгаллаб, кутинглар. Эгамиз сизларни ғалабага эриштирганини кўрасизлар. Эй Яҳудо ва Қуддус аҳли! Қўрқманглар, ваҳимага тушманглар» (2 Сол. 20:17). Лекин самода ҳаммаси ўзгача бўлади. Барча мойланганлар самода йиғилиб бўладиган вақтга ишора қилиб, Ваҳий 17:14 да Худо халқининг душманлари ҳақида шундай ёзилган: «Улар Қўзи билан жанг қилишади, аммо Қўзи уларни енгиб чиқади. Зеро у Олий Ҳазрат ва Шоҳаншоҳдир. У билан бирга даъват этилганлар, танланганлар ва содиқ қолганлар ҳам ғалаба қозонишади». Исо осмонда ўзи билан бирга бошқарадиган 144 000 мойланганлар ҳамкорлигида, Аллоҳнинг ер юзидаги халқини қутқаришга келади.
17 Армагеддон жангининг натижасида Яҳованинг муқаддас исми улуғланади (Ваҳ. 16:16). Ўша пайтда, эчкиларни ифодалайдиган кишилар «абадий йўқ бўлиб кетишади». Ниҳоят, ер юзи ёвузликдан тозаланади ва улкан оломон буюк қайғунинг якуний қисмидан омон ўтади. Ваҳий китобининг охирига биноан, ҳамма тайёргарликлар кўрилгач, Қўзининг никоҳи амалга ошади (Ваҳ. 21:1–4) *. Ер юзида тирик қолганларнинг барчаси Аллоҳнинг марҳаматидан баҳра олиб, мўл севгисини ўзларида ҳис этишади. Нақадар ажойиб никоҳ тўйи бўлади-я?! Хўш, бу кунни интиқиб кутяпмизми? (2 Бутрус 3:13 ни ўқинг).
18. Яқинда бизни тўлқинлантирувчи воқеалар кутаётган экан, нима қилишга қароримиз қатъий бўлиши керак?
18 Келажакда бизни тўлқинлантирувчи шундай воқеалар кутаётган экан, ҳозир ҳар биримиз нима қилишимиз зарур? Ҳаворий Бутрус илоҳий илҳом остида қуйидаги сўзларни қаламга олган: «Буларнинг барчаси вайрон бўлар экан, унда сизлар муқаддас феъл-атворли ҳамда художўй бўлишингиз нақадар муҳим. Шунинг учун, Яҳованинг куни келишини кутиб, уни эсингизда сақланглар... Шундай экан, азизларим, буларни кутаётиб, оқибатда У сизларни беғубор, бенуқсон ва тинч яшайдиган одамлар деб топиши учун жон куйдиринглар» (2 Бутр. 3:11, 12, 14). Келинг, маънан пок қолишга ва Тинчлик Шоҳи бўлмиш Исони қўллаб-қувватлашга қатъий қарор қилайлик!
^ 2- х.б. «Қўриқчи минораси»нинг 2012 йил 15 апрель сонидаги 25–26- саҳ. қ.
^ 15- х.б. Ўшанда мойланганларнинг жисмоний таналари тириклайин самога олинмайди (1 Кор. 15:48, 49). Исонинг бадани каби уларнинг таналари ҳам йўқ бўлиб қоладиганга ўхшайди.
^ 17- х.б. Шунингдек, Забурнинг 44- саносида ҳам воқеалар қандай кетма-кетликда бўлишига ишора қилинган. Аввало Шоҳ жанг қилади ва ундан кейин никоҳи бўлади.