ҚЎРИҚЧИ МИНОРАСИ (ТАДҚИҚ СОНИ) Март 2014

Ушбу мақоладан, фидойилик руҳини ҳамда ўзимизга нисбатан тўғри нуқтаи назарни қандай сақлаб қолишимиз мумкинлигини билиб олинг. Қария имондошларимизга ва уларнинг қариндошларига қандай ёрдам берсак бўлади?

Имондош бўлмаган қариндошларнинг қалбига йўл топиш

Исо қариндошларига қандай муносабатда бўлганидан нимани ўрганишимиз мумкин? Бошқа динда бўлган ёки умуман Худога ишонмайдиган оила аъзоларимиз билан ўз эътиқодларимизни қандай баҳам кўрсак бўлади?

Фидойилик руҳини қандай сақлаб қолиш мумкин?

Биздаги фидойилик руҳини билинтирмай вайрон эта оладиган бир душман бор. Бу мақола ўша душманни аниқлашга кўмаклашиб, уни енгиш учун Муқаддас Китобдан қандай фойдаланишимиз мумкинлигини кўрсатади.

Ижобий нуқтаи назарни қандай сақлаб қолиш мумкин?

Баъзилар нима билан курашиб келишмоқда? Ушбу мақоладан қандай қилиб Муқаддас Китоб ёрдамида ижобий фикрлаш тарзини сақлаб қолишни билиб оламиз.

Оилавий топинишни ҳамма учун ёқимли тарзда ўтказа оласизми?

Фойдали маслаҳатлар олиб, тадқиқни бойитишни истасангиз, турли мамлакатларда оилавий топиниш қандай ўтказилаётганига эътибор беринг.

Орангиздаги кексаларни ҳурмат қилинг

Кексаларга Худонинг муносабати қанақалигини билиб олинг. Катта ёшли фарзандлар ота-оналарига нисбатан қандай масъулиятга эга? Жамоатдагилар ораларидаги кексаларни қандай ҳурмат қилишади?

Қарияларга амалий ёрдам кўрсатиш

«Қайғули кунлар» келишига қария ота-оналар фарзандлари билан биргаликда тайёргарлик кўришлари мумкин. Улар қийинчиликларни қандай енгишмоқда?

Сизнинг сўзингиз гоҳ «ҳа, ҳа», гоҳ «йўқ, йўқ»ми?

Масиҳийлар ваъдасига мувофиқ ҳеч қачон «ҳа» деб туриб «йўқ» демайдилар. Мабодо келишувни бекор қилишга тўғри келиб қолса-чи? Ҳаворий Павлуснинг ўрнагидан сабоқ олинг.