НАФРАТ ЗАНЖИРИНИ ҚАНДАЙ УЗИШ МУМКИН?
4 | Худонинг ёрдами билан нафратни енгинг
Муқаддас Китоб таълимоти:
«Муқаддас руҳ самараси... севги, севинч, тинчлик, сабр-тоқат, меҳрибонлик, ҳиммат, имон, мулойимлик ва ўзини тута билишдир». (ГАЛАТИЯЛИКЛАРГА 5:22, 23)
Бу нимани англатади?
Худонинг ёрдами билан нафрат занжирини узишнинг имкони бор. Унинг муқаддас руҳи, эҳтимол, ўз кучимиз билан ҳеч қачон ривожлантира олмайдиган фазилатларга эга бўлишимизга ёрдам беради. Ўзимиз нафратни енгишга ҳаракат қилишдан кўра, Худо тақдим этаётган ёрдамга таяниш оқилона бўлади. Агар шундай йўл тутсак, ўзимизни қуйидаги сўзларни айтган Павлусдек ҳис қиламиз: «Мени қўллаб-қувватлаётганнинг мадади билан ҳар нарсани қила оламан». (Филиппиликларга 4:13) Шунингдек, «Яҳовадан менга ёрдам келади», деб айта оламиз. (Забур 121:2)
Нима қилишингиз мумкин?
«Худованд Яҳова мендай золим инсонни ювош кишига ўзгартирди». (ВАЛЬДО)
Яҳовага ибодат қилиб, муқаддас руҳ беришини чин дилдан сўранг. (Луқо 11:13) Илоҳий фазилатларни ривожлантириш учун Унинг ёрдамига муҳтож эканингизни ҳам айтинг. Муқаддас Китобда нафратни енгишга ёрдам берадиган севги, тинчлик, сабр-тоқат ва ўзини тута билиш каби фазилатлар ҳақида нима дейилгани борасида изланиш ўтказинг. Ушбу фазилатларни ривожлантиришга ҳаракат қилинг. Бунга интилаётганлар билан дўстлашинг. Улар сизни «севишга ва эзгу ишлар қилишга ундай» олади. (Ибронийларга 10:24)