Хулда мақсадига эришди
ИНДОНЕЗИЯДАГИ Сангир Бесар номли кичик оролда учта опамиз яшайди. Бир неча йил аввал улар соҳилда бирга ўтиришган. Улар хизмат қилиб, одамларга Муқаддас Китобни тушунишга ёрдам беришгани учун оролдагиларнинг ҳаммаси уларни танийди. Бироқ бу сафар улар бошқа нарса билан шуғулланишган.
Улар денгизга шўнғиб, соҳилга катта тошларни судраб чиқаришарди. Баъзи тошлар худди футбол коптокидай эди. Кейин улар ёғочли кичик стулларга ўтириб, ўша тошларни болғача билан майдалашган. Улар чамаси товуқ тухумидай бўлган. Сўнг майда тошчаларни пластик челакларга солиб, зинадан чиқиб, уйига олиб боришган. У ерда ўша тошларни катта қопларга солишган, қопларни эса юк машиналарга ортишган. Бу тошлар йўл қурилиши учун хомашё сифатида ишлатиларди.
Бу опаларнинг бири Хулда. Шароитлари унга бошқалардан кўпроқ вақтини бу ишга сарфлашга имкон берган. Одатда у ҳамма пулини оиласининг кундалик рўзғорига ишлатарди. Лекин у бу пулнинг бир қисмини бошқа нарса учун ҳам жамлаб қўядиган бўлди. У планшет сотиб олиб, JW Library иловасидан фойдаланмоқчи эди. Хулда бу иловадаги барча видео ва бошқа маълумотлар ёрдамида кўпроқ хизмат қила олишини ҳамда Каломни яхшироқ тушунишини билган.
Хулда бир ярим ой мобайнида ҳар куни эрталаб икки соат ишлаб, кичик юк машинасини тўлдирмагунча тошларни майдаларди. Охири у етарлича пул тўплаб, планшет харид қилди.
У шундай бўлишди: «Жисмонан чарчаган ва тошларни майдалашдан қўл-оёқларим оғриган бўлса ҳам, янги планшетим ёрдамида хизматда янада самарали бўлиб, йиғилишларга тайёргарлик кўриш осонроқ бўлгани учун бир зумда барча оғриқларни унутдим». Қолаверса, Хулда пандемиянинг энг бошида бу планшет ёрдамида йиғилишларга уланиб, ваъзгўйлик қила олганини айтди. Бу опамиз мақсадига эришганидан хурсандмиз.