Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Ҳаётга бўлган ҳурмат

Ҳаётга бўлган ҳурмат

НЕГА ҲАЁТНИ ҲУРМАТ ҚИЛИШ МУҲИМ?

Соғлигингизга зарар келтирадиган ёки бошқаларга хавф туғдирадиган ишлар қилганингизда, ўзингизнинг ва атрофдагиларнинг ҳаётини қадрламаётганингизни кўрсатасиз.

  • Тамаки чекиш нафақат саратон касаллигини келтириб чиқаради, балки организмнинг унга қарши курашишини қийинлаштиради. Ўпка саратонидан ўлим ҳолатларининг аксарияти инсоннинг ўзи ёки атрофдагилари тамаки чеккани туфайли юз берган.

  • Бир газетада ёзилишича, мактабда болалар ўртасида зўравонлик ҳолатларининг кўпайиши мактаблар ва жамият учун хавф туғдиряпти. («Jansatta editorial») Баъзи мамлакатларда оммавий отишмалар тез-тез содир бўляпти. Бу эса кўпларга ҳар йили ҳиссий жароҳат етказяпти. АҚШдаги Станфорд университети тақдим этган бир ҳисоботда шундай айтилган: «Тадқиқотга кўра, ҳатто мактабга қилинган ҳужумларда омон қолганлар ҳам ҳужумдан кейин анча йиллар давомида ҳиссий ҳамда руҳий жароҳатлардан азият чекишади».

  • Спиртли ичимликларни ёки гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиб маст ҳолатда машина ҳайдайдиган одамлар бошқа ҳайдовчиларга ҳам, пиёдаларга ҳам хавф туғдиради. Одамлар ҳаётга ҳурматсизлик кўрсатишганда, беайб инсонлар жабр кўриши мумкин.

НИМА ҚИЛИШИНГИЗ МУМКИН?

Соғлигингизни асранг. Сигарет ва вейпларни чекиш, ичкиликбозлик ёки нотиббий мақсадда наркотикларни истеъмол қилиш каби зарарли одатларни ташлаш ҳеч қачон кеч эмас. Бу каби одатлар нафақат сизга зарар келтиради, балки атрофдагиларингизнинг, жумладан, оила аъзоларингизнинг ҳаётини ҳурмат қилмаётганингизни ҳам кўрсатади.

«Тана[ни]... булғайдиган ҳар қандай нарсадан ўзимизни покла[йлик]». (2 Коринфликларга 7:1)

Хавфсизлик чораларини кўринг. Бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун уйингизни таъмирланган ҳолатда сақланг. Транспорт воситангизни хавфсиз ҳайданг ва у доимо соз ҳолатда эканига ишонч ҳосил қилинг. Бошқалар сизни қандайдир хавфли нарсани қилишга ундашса, уларга қулоқ солманг.

«Агар янги уй қурсангиз, томингиз устига тўсиқ қуринг. Тағин биров том устидан йиқилиб тушиб, хонадонингиз қон тўкилганликда айбдор бўлиб қолмасин». (Қонунлар 22:8) a

Бошқаларга меҳрибон бўлинг. Ҳаётни ҳурмат қилиш, шунингдек, барча одамларга, уларнинг ирқи, миллати ва ижтимоий келиб чиқиши қандай бўлишидан қатъи назар, меҳрибон бўлишни ҳам ўз ичига олади. Нега бу шунчалик муҳим? Чунки дунёдаги зўравонлик ва урушлар аксар ҳолларда юзхотирчилик ва нафрат туфайли юз беради.

«Ҳар қандай адоват, қаҳру ғазаб, бақириқ ва ҳақоратли сўзларни ҳар қандай ярамаслик билан бирга ўзингиздан соқит қилинглар. Яхшиси бир-бирингизга меҳрибон... бўлинглар». (Эфесликларга 4:31, 32)

ЯҲОВАНИНГ ШОҲИДЛАРИ НИМАЛАР ҚИЛИШАДИ?

Яҳованинг Шоҳидлари бошқаларни соғлом ҳаёт кечиришга ундашади. Муқаддас Китобни тадқиқ қилиш дастури ва жамоат учрашувлари одамларга тезда жаҳлга берилиш, гиёҳванд моддаларга қарамлик ва сигарет чекиш каби ёмон одатларни енгишга ёрдам бермоқда.

Қурилиш лойиҳаларимизда хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қиламиз. Йиғилишларимиз ўтадиган ва умумжаҳон маърифат ишини қўллаб-қувватлаш учун хизмат қиладиган бошқа биноларимизни қуришда ёрдам берувчи ихтиёрий хизматчиларга бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун таълим берилади. Биноларимиз маҳаллий хавфсизлик қоидаларига жавоб бериши учун уларнинг ҳолати мунтазам текширилади.

Табиий офатдан зарар кўрганларга ёрдам берамиз. 2022 йили дунё бўйлаб содир бўлган 200 га яқин ҳалокатли табиий офат пайтида зарар кўрганларга ёрдам кўрсатдик ва бунинг учун хайр-эҳсонлардан деярли 12 миллион доллар миқдорида пул ажратдик.

Ғарбий Африка (2014 йил) ва Конго Демократик Республикасида (2018 йил) хавфли Эбола вируси тарқала бошлаганида, у янада тарқалиб кетмаслиги учун нималар қилиш кераклигини одамларга ўргатдик. Биз ўз вакилларимизни талафот кўрган ҳудуддаги инсонлар билан «Итоаткорлик одамларнинг ҳаётини сақлаб қолади» мавзусида суҳбатлашиш учун юбордик. Шунингдек, топиниш жойларимизнинг кираверишида қўл ювиш жиҳозларини қўйдик ва қўл ювиш ҳамда бошқа хавфсизлик чораларига амал қилиш муҳимлигини тушунтирдик.

Сьерра-Леонедаги маҳаллий радиода Яҳованинг Шоҳидларини имондошларига ва қўни-қўшниларига Эбола вирусидан ҳимояланишга ёрдам беришгани учун мақташди.

2014 йили Либерияда Эбола вируси тарқала бошлаганида Йиғилиш залининг кираверишида қўйилган қўл ювиш жиҳози

a Қадимги Яқин Шарқда одамлар ушбу талабга амал қилишлари шарт эди. Шу йўсин улар оила аъзоларининг ва бошқаларнинг хавфсизлигини ўйлаётганини кўрсатишарди.