Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

САЙЁРАМИЗ ОМОН ҚОЛАДИМИ?

Ўрмонлар

Ўрмонлар

АЙРИМ олимлар ўрмонларни инсонни тирик сақлайдиган ўпкага ўхшатишади. Нега? Чунки дарахтлар ўпкамиз сингари ҳавони тозалайди. Улар биз учун зарарли бўлган карбонат ангидридни ютади. Қолаверса, дарахтлар биз нафас оладиган ҳавонинг муҳим қисми бўлмиш кислородни чиқаради. Дунёдаги қуруқлик ўсимликлари ва ҳайвонларининг тахминан 80 фоизи ўрмонларда яшайди. Ҳа, ўрмонларсиз ҳаёт кечира олмасдик.

Ўрмонларнинг кесилиши

Ҳар йили миллиардлаб дарахтлар асосан қишлоқ хўжалигини юритиш учун кесилади. 1940 йилларнинг охиридан бери дунёдаги ёмғир ўрмонларининг ярми йўқолиб кетди.

Ўрмон кесилганда ундаги барча ўсимликлар ва ҳайвонлар ҳам йўқ бўлиб кетади.

Сайёрамиз омон қолиш учун яратилган

Ўрмонлардаги аксарият дарахтлар кесиб ташланса ҳам, улар яна ўсиши мумкин. Яқинда экологлар кўплаб дарахтлар кесилган жойлар қанчалик тез ям-яшил ўрмонга айланишини аниқлашди. Қуйидаги мисолларга диққат қаратинг:

  • Тадқиқотчилар Шимолий ва Жанубий Америкадаги ҳамда Ғарбий Африкадаги 2 200 та ҳудудни кўздан кечиришди. Улардаги ўрмонлар аввалига қишлоқ хўжалигини юритиш учун кесиб ташланган, лекин кейин бу ерлар ишлатмай қўйилган. Кузатувлар натижаси шуни кўрсатдики, бундай жойларда 10 йилдан камроқ вақт ичида яна ўрмон ўса бошлаши мумкин.

  • Бир журналда чоп этилган тадқиқот натижаларига кўра, тахминан 100 йил ичида бундай ўрмонлар дарахтлар кесилишидан олдинги ҳолатига қайтиши мумкин. («Science»)

  • Яқинда Бразилиядаги олимлар кесиб ташланган ўрмонлар қайси вазиятда тезроқ тикланишини билиш учун тадқиқот ўтказишди: ўз ҳолича ўсгандами ёки янги дарахтлар экилгандами?

  • Бир манбада бу тадқиқотда иштирок этган олимлар борасида шундай дейилган: «Улар дарахтлар экишга ҳожат йўқлигини кўриб, лол қолишди». Дарахт экилмаган ҳудудларда атиги 5 йил ичида «табиий равишда қайтадан дарахтлар ўсиб чиқди». («National Geographic»)

Кўрилаётган чоралар

Дунё бўйлаб мавжуд ўрмонларни асраш ва зарар кўрганларини қайта тиклаш учун чоралар кўриляпти. Натижада Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бир манбасида айтилишича, охирги 25 йил ичида «ер юзидаги ўрмонларнинг кесилиши тахминан 50 фоизга қисқарди».

Лекин бу чоралар ўрмонларимизни сақлаб қолиш учун етарли эмас. Умумжаҳон ўрмон назорати ташкилоти чоп этган ҳисоботга кўра, афсуски, «охирги бир неча йил ичида йўқ қилинаётган тропик ўрмонларнинг сони деярли ўзгармади».

Давлат рухсатисиз дарахтларни ёғоч учун кесаётган компаниялар миллиардлаб доллар фойда кўради ва бундай очкўзлик тропик ўрмонлар йўқ бўлаётганининг асосий сабабидир.

Ўрмон назорати ходимлари баъзи қари дарахтларни кесиб ва янгиларини экиб, ўрмонни муҳофаза қилишади

Муқаддас Китобдаги умид

«Аллоҳ Яҳова a кўзга ёқимли ва емоққа яхши бўлган турли дарахтларни ўстирди». (Ибтидо 2:9)

Худо барча ўрмонларни ўзини қайта тиклаш хусусияти билан яратган. Фақат бунинг учун одамлар улардан ўринли тарзда фойдаланиши керак. Яратувчимиз ўрмонларни ва уларнинг ажойиб экотизимини сақлаб қолишни истайди.

Муқаддас Китобдан шуни билиб оляпмизки, Худо сайёрамизни ва ундаги ҳаётни сақлаб қолиш учун ердаги табиий бойликлардан нотўғри фойдаланилишига чек қўяди. 15-саҳифадаги «Худо сайёрамиз омон қолишини ваъда беряпти» номли мақолага қаранг.

a Яҳова — Худонинг исмидир. (Забур 83:18)